Испанияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади

0
1708
фото: KP.UA

10 ноябрь куни Испанияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақида 17 сентабрь, сешанба куни Испания бош вазири Педро Санчес маълум қилди. У мухолиф партияларни парламентда кўпчиликни ташкил эта олмаётганликда айблади. Бу ҳақида DW агентлиги хабар бермоқда.

Бир неча соат олдин мамлакатда ҳукуматни шакллантириш бўйича кўп ойлик музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Партия етакчилари билан учрашувлардан сўнг, Испания қироли Филипп VI кабинет раиси лавозимига номзодларни кўрсатмасликка қарор қилди. Номзодларнинг ҳеч бири парламент аъзоларининг зарур ёрдамига эга эмас, деди монарх идораси баёнотида.

Бўлажак сайловлар сўнгги 4 йил ичида тўртинчи маротаба бўлади. Апрель ойи охирида бўлиб ўтган парламент сайловларида Испания социалистик ишчилар партияси энг кўп овоз тўплади, аммо парламентда кўп ўрин эгаллай олмади.

Подемос партиясидан  популистлар потенциал социалистик иттифоқчилар сифатида ҳаракат қилишлари мумкин. Бироқ, ИСРП Бош котиби Санчес ва Подемос раҳбари Пабло Иглесиас ўртасидаги ҳал қилиб бўлмайдиган келишмовчиликлар келишувга эришишга имкон бермаслиги эҳтимоли ҳам мавжуд.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг