Испанияда коронавирусга чалинганлар сони ярим миллиондан ошди

0
1805
Фото: REUTERS/Sergio Perez

7 сентябрга келиб Испания Ғарбий Европа мамлакатлари орасида коронавирусга чалинганлар сони 500 мингдан ошган илк мамлакатга айланди.

Ҳозирда бу мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини юзага келмоқда ва бу ҳолат мактабларнинг қайта очилиши билан изоҳланмоқда.

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 сентябрь душанба куни мамлакатда CОVID-19 билан касалланганлар яна 2440 кишига кўпайиб, уларнинг умумий сони 525 549 кишига етгани ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, ўтган бир кеча кундузда Испанияда 8 киши коронавирусдан вафот этди. Айни пайтда қурбонлар жами бўлиб 29 516 кишини ташкил қилмоқда. Бу Испанияда барча вирусни юқтириб олганларнинг 6 фоизи вафот этганини англатади.

Испанияда сўнгги кунлардаги янги касалланиш ҳоллари кўпроқ ёшроқ бўлган одамлар орасида қайд этилмоқда. Бундай одамларнинг иммун тизими яхши бўлгани учун уларда кўпинча вирус асоратлари сезилмайди. Лекин, айни пайтда Испанияда ўлим даражаси вирус авжига чиққан апрель ва май ойдагиларидан анча пастлигича қолмоқда. Ўшанда кунлик ўлим ҳоллари 800 тадан ҳам ошиб кетганди.

Испания ҳукумати баҳорда юз берган биринчи тўлқинни қатъий карантин қоидаларини амалга ошириш орқали назоратга олишга муваффақ бўлганди. Аммо, июнь ойининг охирида одамлар ҳаракатига қўйилган чекловлар олиб ташлангани ҳамда кенг миқёсли текширув ишлари бошлангани баробарида янги касалланиш ҳоллари ҳам кўпайди ва кунлик янги касаллар сони 100 тадан 10 000 тагача чиқди. Бу билан Испания беморлар сони бўйича Европадаги коронавирусдан жиддий азият чекаётган Италия, Британия ва Франция каби давлатлардан ўзиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг