Испания коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Италияни ортда қолдирди

0
1524
Фото: REUTERS / Jon Nazca

Жума куни Испания коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Италияни ортда қолдирди. Аммо, нобуд бўлганларнинг сони пайшанба кунгига нисбатан камайди. Бу эса бу фалокатга қарши курашда умид учқунларини пайдо қилмоқда.

Айни дамда Испанияда коронавирусни юқтириб олганлар 117,710 нафарни ташкил қилмоқда. Бу эса, дунёда АҚШдан кейинги иккинчи кўрсаткичдир. Испанияда ҳалок бўлганларнинг умумий сони 10,935 кишига етган.

«Бугун касалланганларнинг кўпайиши 7 фоизни ташкил этди, бу биз кузатаётган пасайиш тенденциясидан далолат беради», деди соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар бошлиғининг ўринбосари Мария Хосе Сиерра. Бу кўрсаткич бир ҳафта олдин 20 фоиз эди.

Мамлакат Бош вазири Педро Санчес жиддий чекловларни жорий қилган. Унга кўра, соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳаларда фаолият олиб борувчи ходимларгина иш жойига бориб келиши мумкин холос. Ресторан, бар ва дўконлар ёпилиб, ижтимоий йиғилишлар таъқиқланган.

Испанияликлар 14 мартдан бери уйга қамалган ҳолда яшамоқдалар. Дастлаб эълон қилинган 15 кунлик карантин 12 апрелгача узайтирилди. Ҳукумат ҳозирда ушбу муддатни яна узайтиришни кўриб чиқмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг