Ислом сабаб саҳийга айланди

0
1710

Австралиялик байкерлар ва кўча безориларининг собиқ етакчиси Винс Фоккарели Ислом дини унинг ҳаётини қай тарзда ўзгартирганини сўзлаб берди. 

42 ёшли Винс авваллари Аделаиде шаҳридаги “Команчерос” безори-байкерлар гуруҳининг бошлиғи бўлган, 2012 йилда Ислом динини қабул қилган. Бунга қадар Винснинг ҳаётига 5 марта суиқасд уюштирилган. 

Ҳозирги кунда Винс Фоккарели ўз ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартириб, ҳалол ва исломий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Шу билан бирга у саратон хасталигининг оғир кўриниши билан оғриган онасига ғамҳўрлик қилади. Винс эски касби ва одатларидан узоқлашиш мақсадида Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрига кўчиб ўтган. 

“Мен яхшилик қилсанг албатта яхшилик кўрасан деган нақлга ишонаман”, дейди мусулмон бўлган Винс. 

Винс ўз саъй-ҳаракатлари натижасида аввалги безорилик турмуш-тарзидан бутунлай воз кечиб, ҳозирда нафақат Малайзия балки бутун дунёда машҳур бўлаётган Bayan Token “ҳалол криптовалюта” компаниясининг янги чеҳраси бўлишга муваффақ бўлди. Винс ҳозирги тинч ва осойишта, энг асосийси одамларга саҳоват кўрсатишга имкон бераётган гўзал ҳаётига Ислом дини сабаб эканини доимо таъкидлайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг