Ҳуқуқ ташкилотининг айтишича, Толибон ҳазоралар ва бошқа хавф остидаги жамоаларни ҳимоя қила олмаган. Бу ҳақда Wаtch нашри хабар бермоқда.
ИШИД қуролли гуруҳининг Афғонистондаги бўлими масжидлар, мактаблар ва иш жойларига ҳужумлар уюштириб, асосан шиа мусулмон бўлган ҳазоралар ва бошқа диний гуруҳларга нишонга олди.
Террор гуруҳ мамлакатнинг Хуросон вилоятидаги диний гуруҳларга қайта-қайта ҳужум қилган. Бироқ Толибон ҳукумати уларни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, қурбонлар ва уларнинг оилаларига зарур тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун деярли ҳеч қандай чора кўрмаётгани ҳамда бу билан толиблар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваъдасига путур еказмоқда.
«Толибон ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери ИШИДга алоқадор жангчилар Ҳазара жамияти аъзолари мактабга, ишлашга ёки намоз ўқишга кетаётганларида уларга қарши кўплаб шафқатсиз ҳужумлар уюштирди, аммо Толибон ҳукумати бунга жиддий жавоб бермайди», дейди Афғонистон бўйича тадқиқотчи Ферешта Аббосий.