Октабр ойининг бошидан бери Ироқда норозилик намойишларида 110 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИНА агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беррмоқда.
Таъкидланишича, бу статистикага «норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар ва хавфсизлик кучлари сафида бўлганлар» ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Ироқда жорий йилнинг октябр ойидан буён давом этаётган норозилик намойишларида қатнашлчилар ҳукуматдан коррупцияга қарши курашиш, иш ўринлари яратиш ва умуман аҳолининг турмуш даражасини кўтаришни талаб қилиб чиқиш қилмоқдалар.