Интернет Россияни четлаб ўтади. Turk Telekom ва “ЭлКат” Анқарадан Бишкекгача бўлган алоқа йўналишини очади

0
144
Фото: economist.kg

Туркиянинг Turk Telekom компанияси, Германиянинг Telegraph 42 ва Қирғизистоннинг “ЭлКат” алоқа оператори ўртасида  янги муқобил алоқа йўналишини қуриш кўзда тутилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Capacity Middle East 2022 форуми якунлари бўйича маълум бўлди, деб хабар беради «ЭлКат» матбуот хизмати.

Компаниялар ўртасида имзоланган меморандум муқобил телекоммуникация каналини қуришни назарда тутади. Бу линия Қирғизистон, Ўзбекистон, Эрон, Туркия ва Афғонистон ҳудуди орқали ўтади.

“Лойиҳа минтақада ишончли ва узлуксиз алоқа хизматини таъминлаши, шунингдек, зстратегик каналларнинг захирада бўлишини таъминлаши керак. Янги муқобил телекоммуникация йўналишининг қурилиши барча туркий тилли давлатлар учун юксак маданий ва иқтисодий аҳамиятга эга, деди форумда Turk Telekom бош директори Умит Онал .

“ЭлКат” компаниясидагилар ҳозирда лойиҳани ишлаб чиқиш дастлабки босқичда эканлигини ва унинг тафсилотлари муҳокама қилинаётганини айтишди.

Capacity Middle East  – Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик телекоммуникация операторлари учрашуви бўлиб, минтақанинг АКТ соҳасидаги асосий иштирокчиларини бирлаштириб, операторлар, булутли ҳисоблагичлар, гиперскейлерлар, контент, рақамли инфратузилма, периферия қурилмалари, дастурий таъминот, маълумотлар қайта ишлаш марказлари ва бошқа соҳалардаги технологияларни ифода этади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг