Инсонда қалб дунёси бор. Қалб дунёсининг гўзалиги, инсоният дунёсига чирой бахшида этиб туради.
Дунёда турли динлар бор. Динларнинг барчаси инсон зотини қадрлашга чақиради. Инсонларни қотиллик, ўғирлик, ёлғончилик ва ўзаро ноҳақлик каби жаҳолатдан қайтаришда- динлар ҳамфикрлар.
Токи бундай иллатлар дунёда мавжуд экан, жаҳолатга қарши ҳамфикрлар -ўзаро тоқатли бўлишлари лозим.
Қалбни гўзал қилинг. Қайси динга мансублигингиздан қатъий назар, ўзаро бағрикенг бўлинг.