Украинадаги ҳаёт сифати маълум бир гуруҳга мансубликка боғлиқ”, – деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Миллий ислоҳотлар кенгаши ижроия қўмитаси раиси Михаил Саакашвили фикрича Украинада «давлат йўқ» – бу ерда фақат Украина амалдорлари бор. Саакашвили бу ҳақда 26 июнь, жума куни «Украина 24» телеканалида маълум қилди.
«Украинада умуман давлатни ўзи йўқ. Украинада фақат давлат номидан иш юритадиган амалдорлар бор. Чунки давлат – бу ҳамма учун адолатни таъминлайдиган, барчани ҳимоя қиладиган давлат бўлиши керак. Украинанинг қаерида шулар мавжуд? Украинада бир тўда амалдорлар бор, бу амалдорлар гуруҳининг ҳар бирида ўз хўжайини бор … Хўш давлат қаерда? Шунчаки давлатни ўзи йўқ», – деди Саакашвили.
Шунингдек, унинг фикрича, Украинадаги турмуш сифати маълум бир гуруҳга мансублик бўлиш билан боғлиқ экан.
«Инсон қулоғида чип билан туғилади: мен шундай гуруҳнинг вакилиман. Инсон оёқлари, қўллари, икки кўзлари билан юради, нормал тарзда мулоқат қила олади, аммо қулоғида чип бор, мен шундай конкрет гуруҳни ифодалайдигаларданман. Гўёки одамлар шу (чип) билан туғиладилар» – деди Грузиянинг собиқ президенти.
Кўрсатув давомида суҳбатни олиб бораётган «Украина 24» телеканали журналисти “аммо бу ўша Бил Гейтс ўйлаб топган чип эмас”, дея пичинг билан ҳазил қилиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни президент Владимир Зеленский Михаил Саакашвилини Ислоҳотлар Ижроия қўмитаси раиси этиб тайинлади. Ундан олдин Вазирлар Маҳкамасидаги лавозим – Бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосарини лавозимга таклиф қилиш муҳокама қилинган эди.