Индонезиялик оналар фарзандлари учун тиббий марихуана олиш учун курашмоқда

0
3818
Фото: Camilla Dewi/ Courtesy of Warastuti]

Уларнинг айтишича, тиббий марихуана препарати мия касалликларга чалинган болаларининг оғриғини енгиллаштиради. Лекин, Индонезияда  марихуана тақиққа учраган.

Медан, Индонезия. Пика Саси Кирана туғилганда, ҳеч нарса касаллик аломатлари йўқ эди.

Оғирлиги  3,4 кг (7,5 фунт) бўлган гўдак Пика тез орада ҳаракатчан кичкинтойга айланди. Боғчага борганда, у худди ўз синфидаги бошқа болалар каби ҳаракат қиларди. Тушдан кейин рақсга тушиш ва велосипедда юришни яхши кўрарди, онаси Санти Варастути ва отаси Сунарту ёлғиз фарзандининг улғайишини кўриб, ғурурга тўлишарди.

Аммо Пике беш ёшга тўлганда, унинг соғлиғи кескин ёмонлашди. Қизча мактабда мунтазам қусишни бошлаган ва ҳушидан кетишдан азият чекарди. Ҳозир 43 ёшда бўлган Варастути қизини Индонезиянинг Бали оролидаги Денпасардаги шифокорга олиб борганида, Пикага эпилепцияга қарши дори ёзиб беришган.

Бироқ, унинг аҳволи яхшиланмади.

“Аслида ҳеч ким “мия фалаж” деган ташхисни қўймади”, деди модельер бўлиб ишлаган Варастути Al-Jazeera телеканалига. «Лекин, бир куни бу ташхис ёзувларида пайдо бўлди.»

Шкндан сўнг Пиканинг соғлиғи кескин ёмонлашди. Шифокорлар на касалликнинг ривожланишини секинлаштира олишди, на соғлигини яхши томонга ўзгартирадиган биронта иш қила олишди.

“Ҳар гал улар дориларни ўзгартиришар, бироқ бу самарасиз бўларди”

Ниҳоят, у гиёҳвандликка оид қатъий қонунлари билан машҳур бўлган мамлакатда кутилмаган бир ечим топди: тиббий марихуана. Бу орқали касалликнинг оғриқларини камайтириш мумкин эди.

Пика каби Мусо ҳам мия фалажига чалинган, шу дард билан вафот этган. Айнан унинг ҳаётдан кўз юмуши кўплаб шифокорларда, оналардан тиббий марихуанадан бу каби касалликларда фойдаланиш самарали бўлишига далил бўлди. Индонезиялик оналар фарзандлари учун тиббий марихуана олиш учун курашишни бошлашди.

Пиканинг онасига ўхшаган аёллар бу масала бўйича Индонезияда судгача чиқишди. Бироқ улар катта қаршиликларга учрашди. Уларнинг илтимосномаси рад этилди.

Индонезияда 2009 йилда қабул қилинган қонунга кўра, марихуанани ҳар қандай ҳолларда қўллаш таъқиқланди.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг