Индонезия президенти пойтахтнинг қаерга кўчирилишини эълон қилди

0
2010
Манба: The Star Online

Душанба куни Президент Жоко Видодо Индонезия пойтахти Борнео оролидаги Шарқий Калимантан провинwиясига кўчирилишини маълум қилди.

«Янги пойтахт зилзилалар, вулқонлар, цунами, тошқинлар, тупроқ эрозияси ва ўрмон ёнғинлари хавфидан ҳоли ҳудудда қад ростлайди», деди Видодо душанба куни Жакартадаги давлат саройида.

«Янги пойтахт Баликпапан ва Самаринда каби ривожланган шаҳарларнинг ёнида жойлашади», дея қўшимча қилди у.

Кўчирилиш 466 трлн. рупи (32,79 миллиард доллар) га баҳоланяпти, шундан 19 фоизини давлат молиялаштиради, қолган қисми давлат-хусусий шериклик ва хусусий инвестициялар ҳисобига бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг