Ҳиндистон оппозицияси раҳбари: муросасизлик ва фанатизм Ҳиндистон учун энг катта таҳдиддир

0
2130
Манба: bitnovosti

Амалдаги мухолиф партия – Ҳиндистон Миллий Конгрессининг (ҲМК)  муваққат раиси Сония Гандининг сўзларига кўра, муросасизлик ва диний фанатизм Ҳиндистон ва унинг демократик тизимига энг катта таҳдиддир. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Аж» нашри Сония Гандининг 15 август куни ҳинд мустақиллиги куни муносабати билан ўз партияси аъзоларига қилган мурожаатига асосланиб хабар бермоқда.

Ўз нутқида Сония Ганди замонавий Ҳиндистонда муросасизлик, диний ақидапарастлик, касталараро нафрат ва ирқчиликка ўрин йўқлигини таъкидлади. Мухолифат етакчисининг сўзларига кўра, 2014 йилда ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) ҳокимият тепасига келганидан бери Ҳиндистонда этник-диний зиддиятлар сони сезиларли даражада ошган. Сония Гандининг таъкидлашича, ҳар куни миллионлаб Ҳиндистон фуқаролари камситиш ва тазйиқларга дуч келишади. ҲМК раҳбари ўз партияси аъзолари ва Ҳиндистон фуқароларини миллатнинг озодлиги ва мустақиллиги учун адолатсизлик, муросасизлик ва камситишнинг барча кўринишларига қарши кескин курашишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон собиқ Бош вазири Ражив Гандининг беваси Соня Ганди 11 август куни Ҳиндистон миллий конгрессининг муваққат раиси этиб сайланган эди. Ушбу қарор партиянинг собиқ раиси Раҳул Ганди лавозимига қайта тайинланишдан бош тортгандан кейин ИНC ишчи қўмитасининг йиғилишида қабул қилинган. Раҳул Ганди 2019 йил 25 майда истеъфога чиқиб, 2019 йилги парламент сайловларида ҳинд миллий конгрессининг мағлубияти учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг