ИҲТ рохинжа-мусумлонларига қарши жиноятни текшириш билан шуғулланадилар

0
2257

Мянмадаги Роҳинжа мусулмонларига нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш учун вазирликлар даражасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)да махсус қўмита ташкил этилди,-деб хабар беради islam-today. 

ИҲТ бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин, Ракхайн штатида бошланган ва юзлаб мусулмонларнинг ҳаётига зомин операцияни зўравонлик деб атади.

Эслатиб ўтамиз, бу зўравонликлар 2017 йилнинг 25 августида бошланган эди.  
Натижада бир миллиондан ортиқ одам Мянмадан чиқиб кетишга мажбур бўлди – уларнинг аксарияти Бангладешга кўчиб ўтди. 

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан халқаро ҳуқуқ нормалари ва инсонпарварлик ҳуқуқларининг бузилиши учун масъулият бутунлай Мянма ҳукумати зиммасига юкланган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг