Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш: Нима учун меҳнат мигрантлари Россияни тарк этмади

0
105
Фото: Алексей Майшев / РИА Новости

2024 йилга бориб Россия фақат қурилиш соҳасини ўзига беш миллионгача меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Бунга параллел равишда, Ички ишлар вазирлиги қонун лойиҳасини тайёрламоқда, унга кўра, чет элликлар соддалаштирилган тизим бўйича ишга жойлашиши ва Россия фуқаролигини олиши мумкин. Меҳнат низоларига кўмаклашиш бўйича “Евроосиё” маркази экспертлари нима учун меҳнат муҳожирлари Россия учун бундай қиммат баҳо ресурс эканлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Пандемия ва махсус операция меҳнат муҳожирлари оқимини камайтирмади

Меҳнат миграцияси- бу глобал жараёндир: масалан, пандемия бошланишига қадар бутун дунё бўйлаб 160 миллионга яқин муҳожир бўлган. Россияда бу кўрсаткич беш ярим миллион киши даражасида эди. 2015 йилдан бошлаб эса бу кўрсаткич учдан бирига ўсди. Россияга ҳар йили 6 миллионга яқин одам ишлаш учун келишади.
Афсуски, Россияга асосан малакасиз кадрлар боришади. Тахминан ярми фақат мактабни тугатган ва 15% га яқини ҳатто ўша бошланғич ўрта таълимни ҳам ўзлаштирмаган. Бундай ходимлар иш жойида – яъни қурилишда, уй-жой коммунал хўжалигида, транспорт соҳаси ва қисман – савдо ва умумий овқатланишда асосий меҳнат фаолиятидан ажралмасдан туриб билим олишлари мумкин бўлган жойларда ишлайди. Яхшироқ ҳаётни орзу қилганлари билим олишга, фуқаролик олишга ҳаракат қилишмоқда.

Россия чет элликларнинг мамлакатга киришини чеклаган икки пандемия йилида меҳнат муҳожирлари оқими ҳам икки баравар камайди. Кутилганидек, меҳнат бозорида танқислик юзага келди. Худди шу қурилишда 2021 йилда кадрлар етишмаслиги 50 фоизга баҳоланган. Шу билан бирга, кадрлар етишмаслиги, ишсизлик ўсиши билан бирдай ўсиб бормоқда ва бу ҳақида ҳақида бизнес моҳасидагилар ҳам фаоли равишда бонг уриб келишмоқда.

Россияликлар меҳнат мигрантлари ўрнини эгаллашга шошилмаяптилар, гарчи баъзи лавозимларда улар 80 000 дан 100 000 рублгача пул ишлашлари мумкин. Тўғри, даромад миқдори бевосита ойлик иш соатлари сонига боғлиқ.

Номзодларнинг кескин танқислиги туфайли бунёдкорлик билан шуғулланувчилар юқори маош таклиф қила бошладилар. Аммо бу ҳам, масалан, кечаги мактаб ўқувчиларини қурилиш майдончаларига жалб қиломади. Натижада ғалати вазият юзага келди: талаб ва муносиб иш ҳақи бор, лекин ҳали бу эҳтиёжни қондирадиганлар сони жуда кам. Россияликлар оддий ишчи бўлишдан кўра, оммавий равишда турли менежерлик лавозимларини танлашда давом этмоқдалар. Бундай танловга, мураккаб, қийин иш шароитлари ҳам таъсир қилмоқда. Ҳар ким ҳам юқори даромад учун ўзи учун бўлган комфортни алмашиш учун тайёр эмас. Шу маънода, ҳеч қандай ишдан қўрқмайдиган мигрантлар рақобатдан ташқарида қолмоқда. Россияга мигрантлар оқими аста-секин тикланаётганига қарамай, бироқ, улар ҳозирда барибир етарли бўлмаяпти.

Қўшни давлатларнинг аҳолиси олий маълумотли бўлмасдан туриб фақатгина Россияга бориб ишлаб, уй-жой топиб, оиласини боқиш мумкинлигини тушунишади.

Нима учун Россияга мигрантлар керак?

Қурилиш соҳаси- бу ҳозирда хорижлик кадрларга энг кўп муҳтож соҳалардан бири, аммо бу ҳам ягона эмас. Уй-жой коммунал хизмати ҳам меҳнат мигрантларини истамоқда, қишлоқ хўжалиги соҳасида эса мавсумий ишлар учун россияликларни қўли калталик қилиб, меҳнат мигрантларини жалб этишни талаб этмоқда. Умуман олганда, ушбу соҳага 100 мингдан ортиқ одам керак.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бир томондан, россияликлар мигрантларишлаётган жойларни эгаллашни истамайди. Чунки бундай иш ўринлари руслар жамиятида обрўсизлиги ва меҳнат шароитлари оғир сабаб. Энг қизиғи, агар соҳалар билан солиштирганда бу, офисда ўтириб ишлайдиган менежернинг ўртача даромадидан кўпроқ бўлган маошни ташкил этади.

Бошқа томондан қаралаганда, россияликлар сони етарли эмас. Мамлакатдаги демографик вазият ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида барқарорлаша олмади. Шунинг учун яқин 5-10 йил ичида вазиятни тўғирлашни имоконияти бўлмайди.

Бундан ташқари, мамлакат учун умумий ижобий таъсир ҳам борки, мигрантлар топган пулларини Россия ичида сарфлашади – яъни, улар уй-жойни ижарага олишади, йўл ҳаққи учун пул сарфалашади ва дўконлардан озиқ-овқат сотиб олишади.

Соддалаштирилган тарзда фуқаролик олиш

Шунингдек, қонунчилик чораларини қўллаш орқали ҳам меҳнат мигрантларини жалб қилиш мумкин. Шу жумладан – фуқароликни олишни соддалаштириш йўли орқали жалб этиш мумкин. Бундай қонун лойиҳаси ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмоқда. Шу қаторда, ҳужжат топшириш тартибини электрон форматга ўтказиш орқали ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни тезлашади. Бундан ташқари, лойиҳага кўра, вақтинчалик прописка олиш тартиби ҳам бекор қилинади. Мигрант дарҳол яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш имкониятига эга бўлади, бу эса Россиядаги хорижликларнинг ижтимоий ҳимоя даражасини оширади.

Қўшни давлатлардан келган мигрантлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ўсиши ҳақидаги турли фиркларга келсак, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг статистикаси бунинг аксини кўрсатмоқда. Россияга меҳнат қилиб пул топаман деб келган мигрантларнинг 100% га яқини катта эҳтимол билан қонуний равишда ишлаб ва пул топиб, ўша топган даромад манбасини йўқотишдан қўрқиб, қонунни бузишмайди. Жиноят содир этган ва жиноий тузилмалар аъзоси бўлган чет элликлар кўпинча Россияда ноқонуний равишда яшаб келаётганлар бўлиб чиқишади.

Келгуси йигирма йил ичида Россияда ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ўз аҳолиси ҳисобига тўлиқ қоплаш мушкул масаладир. Қолаверса, 1990 йиллардаги ўткир демографик инқирозини оқибатлари ҳозиргача сезилиб турганлиги, бунинг устига «мигрантлар» бажарадиган иш сифатида паст назар билан қараш аънанаси юзага келганлиги туфайли бундай бўш иш ўринларини тўлдириш қийин вазифалардан бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, меҳнат миграцияси муҳожирлар учун комфортли ва хавфсиз бўлиши керак. Россияга яхшироқ ҳаёт излаб келганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллий тилни бепул ўрганиш имкониятларини, яшаш учун рухсатнома беришни ёки фуқароликни олишнинг соддалаштирилган тизимини яратиш, кўпроқ мигрантларни жалб қилиш учун мумкин бўлган омиллардан баъзилари бўлиб, улар Россия деган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг