Хитойни бугунги кундаги катта кучга айланишида Михаил Горбачёвинг ўрни қандай эди?

0
106
Фото: www.independent.co.uk

Михаил Горбачёв инқилобий глобал таъсир кўрсатди ва унинг ҳаракатларининг акс-садолари ҳали ҳам сезилмоқда. Унинг Россияни ислоҳ қилиш, коммунизмга барҳам бериш, марказий ва Шарқий Европани озод қилиш ва Совуқ урушни тугатишдаги роли ҳақида кўп гапирилди.

Унинг “бошқа” коммунистик қудратли давлат – Хитой Халқ Республикасидаги воқеаларга қандай таъсир қилгани ҳақида камроқ эътибор берилган. У ерда Горбачёвни дунёвий авлиё сифатида эмас, балки шошқалоқ, ҳатто аҳмоқ одам деб билишарди.

1989 йилдаги Тянанмен майдонидаги норозилик намойишлари қисман Горбачёв сиёсати ва коммунистик Шарқ блокида авж олган эркинлик ҳаракатларидан илҳомлантирилгани, таъсирчанлиги сезилади. Дарҳақиқат, Ден Сяопин ва унинг ҳамкасблари Сиёсий бюро аъзоларининг талабалар, санъаткорлар ва ишчиларнинг майдондан чиқиб кетишини талаб қилишларининг асосий сабабларидан бири Горбачёв келаётгани эди ва улар нотинчликдан қўрқиб, жамиятда тутган ўринларини йўқотишдан қўрқишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг