Хитой Тайван яқинидаги олтита денгиз зонасида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилганидан сўнг, орол мудофаа вазирлиги бунга шундай изоҳ билдирган: “улар бўғоз орқали муаммони тинч йўл билан эмас, куч билан ҳал қилишмоқчи”
Хитой Тайванни куч билан эгаллашни хоҳласа, буни уддасидан чиқа оладими?
Хитой етакчиси, Си Цзинпин бошчилигидаги армия етарли даражада кучли ва буни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, Хитойдаги баъзи амалдорларнинг фикрлари ҳам бу масалада иккига бўлинган.
«Одамлар Хитой буни қила олиши ёки йўқлиги ҳақида гапиришганда, асосан, операцияга кетадиган харажатлар даражаси, кема йўқотишлари, қурбонлар учун Хитой кейинчалик жавоб бера олиши билан ўлчашади».
Стенфорд университети қошидаги Фриман Спогли халқаро тадқиқотлар институти ходими Скйлар Мастро, АҚШ сиёсатчилари Хитойнинг куч ишлатишга тайёрлигини етарлича баҳоламаслиглари мумкин, деб ҳисоблайди.
«Улар буни қила олишди», дея қўшимча қилди у. «Тайваннинг мудофааси ва Қўшма Штатлар Тайванга ёрдам бера олишини ҳисобга олсак, бу жанг қанчалик қонли ва ҳалокатли бўлади?»
1979 йилда Конгресс томонидан қабул қилинган қонунга кўра, агар Хитой Тайванга бостириб кирса, АҚШ бу масалага аралашиши мумкин бўлади. Бироқ президентни урушга аралашиш ҳуқуқи ўзида қолади.
Асосий масалалардан бири – Хитой Халқ озодлик армияси Тайванга денгиз ёки ҳаво орқали ўн минглаб қўшинларни юбориш учун зарур бўлган имкониятларга эга. Оролда мустаҳкам ўрин эгаллаш, портлар, темир йўллар ва алоқа марказлари, шунингдек, потенциал қўзғолончилар билан тўлиб тошган шаҳарлардаги иншоатларини эгаллаб олиши мумкин.
Пентагоннинг Хитой Халқ Республикаси ҳақидаги 2021 йилги йиллик ҳисоботида, у кемалар сони бўйича ўлчанадиган дунёдаги энг катта денгиз флотини қурганини таъкидлаган, аммо «Тайванга бостириб киришга уриниш кескинликни келтириб чиқариши мумкин»лигини ҳам айтиб ўтилганди.
Яқинда, АҚШ денгиз ҳарбий коллежи томонидан чоп этилган бир нечта тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Хитой ҳали ҳам Тайванга бостириб кириш учун зарур бўлган баъзи жиҳозларга эга эмас. Хитойнинг амфибия кучлари «Тайванга кенг кўламли ҳужумни амалга ошириш имкониятини бермайди», деб ёзади истеъфодаги подполковник Деннис Ж. Бласко ўзининг тадқиқотида. Хитой армияси ўзининг жанговар маҳоратини ошираётганига кўпчилик шубҳа қилмайди. Бироқ, Тайван ҳам ўз мудофаасини кучайтирганини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.
Душанба куни, Халқ озодлик армияси ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан, расмий “Liberation Army Daily” газетаси Си Цзинпиннинг мақсади 2027 йилгача ҳарбий модернизациянинг асосий элементларига эришиш эканлигини таъкидлади. Ўшанда Америка Қўшма Штатлари Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги лавозимини тарк этишга тайёр бўлган Фил Девидсон Сенат қўмитасида Хитой Тайванни ундан олдин босиб олиш учун чоралар кўриши мумкинлигини айтиб ўтганда, бу кўплаб мунозарага сабаб бўлганди.
«Турли хил тахминлар бор», деди Amerisan Enterprise Institute катта илмий ходими, сўзини давом эттириб: «муҳими Хитой буни қила олман деб ўйлаши, бизнинг Хитой буни қила оладими деб ўйлашимиз эмас.»