Хитой Европани Украинадаги урушни дипломатия йўли билан тўхтатишга уриниши борасида қўллаб-қувватлади

0
199
Фото: Russian Foreign Ministry Press Service/TASS

Хитой Украинадаги зиддиятни янада кескинлашиб кетмаслиги учун ҳаракат қилиб, ўз навбатида, бу урушнинг янада чўзилиб кетиши ҳар бир томонларнинг манфаатларига зид, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси чоғида Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Ий маълум қилди ва вазиятни олдиндан ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини қўшимча қилди, дея хабар беради “Синхуа”.

“Хитой оловга мой қуйиш у ёқда турсин, бефарқ кузатувчи бўлиб қолмайди, балки ўз ролини ўйнашда давом этади. Шу билан бирга, биз ЕИ ва етакчи Европа давлатларини фаол воситачиликни давом эттириш ва тинчликка эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Ванг Ий ЕИ дипломати Хосеп Боррел билан суҳбатда.

Хитой вазири тобора жиддийлашиб бораётган можаронинг салбий таъсири ҳақида баёнот берди. У асосий устувор йўналишни «олдиндан ҳеч қандай шартларсиз мулоқотни тиклаш» деб атади. Унинг сўзларига кўра, томонлар музокараларда “ўзларининг асосли хавотирларини муҳокама қилишлари ва уларни ҳал қилишнинг мумкин бўлган вариантларини таклиф қилишлари керак”. Бу саъй-ҳаракатлар тинчликка олиб келиши керак, деб ишонади у.

Ванг Ий, шунингдек, уруш жиноятларини тергов қилишда объектив ёндашишга ва улар фактларга асосланган бўлишга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг