Хитой биринчи қувватли энергия сақлаш тизимини қуради

0
1647

Австралия энергобозорини ўзгартириб юборган Tesla нинг “Катта батарея” лойиҳаси очиқ-ойдин катта масштабдаги энергия сақлаш тизими ВИЭ дан самарали фойдаланиш учун зарур эканлигини кўрсатди. Энди бу трендга жиддий ўйинчилардан бўлмиш Хитой қўшилмоқда.

Хитой Ганьсу  провинциясида катта масштабдаги энергия сақлаш тизими қурилишининг синов лойиҳасини ёқлади. Тизим тармоқнинг бир маромда ишлашини таъминлайди ва қайта тикланувчи манбаларни жорий қилишни кўпайтиради, деб ёзади  Bloomberg.

Лойиҳанинг соатига  750 МВт ли биринчи фазаси $174 млн инвестиция талаб қилади. Унинг қурилиши 2019 йилда якунланиши кутиляпти.

Жорий йил Хитойдаги электростанциялар жами  қувватининг ҳажми 706 ГВт га етди. Янги энергия сақлаш тизими ишлаб чиқарилиши об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлган шамол ва қуёшдан олинадиган энергиянинг юқорилаб ёки пастлаб кетишини маромга солади.

Ганьсу лойиҳаси қувватининг ошиши энерготармоқ талаби ва бозор вазиятига боғлиқ бўлади.

Энергия бозорини ўзгартириб юборувчи ёрқин кўриниш ҳозирда Tesla нинг бир йил аввал Жанубий Австралияда ўрнатган 100 МВт/129 МВт лик Hornsdale Power Reserve нинг литий-ион батареяларидир.

Бир вақт ичида тизим истеъмолчиларининг  $40 млн маблағини тежади – маҳаллий FCAS энерготармоғи хизматчилари учун тўловлар айнан шу миқдорда қисқарди.

Яқин вақт ичида бундай ҳолат Калифорнияда такрорланиши мумкин Pacific Gas and Electric (PG&E) компанияси соатига 1,2 ГВт қувватга эга гигант энергия сақлаш тизимини жорий қилишни мўлжалламоқда. Ҳатто Tesla бунинг учун янги юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Megapack батареялари устида иш олиб борди. Агар ҳаммаси  режадагидек кетса Moss Landing лойиҳаси  2020 йил охиригача ишга тушади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг