Греция ва Туркия денгиздаги ҳарбий машғулотларни тўхтатишга рози бўлди

0
1065
Фото: AFP

Греция ва Туркия кейинги ҳафтада ўтказмоқчи бўлган ҳарбий машғулотларини бекор қилишга келишиб олишди, дея хабар берди НАТОнинг Бош Котиби Женс Столтенберг жума куни.

НАТО аъзолари бўлган бу икки қўшни мамлакат Ўрта Ер Денгизидаги ҳудудлар ва у ердаги табиий ресурсларни талашиб келишмоқда. НАТО эса Туркия ва Греция ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бўлишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

“Бу жуда ижобий иш бўлди. Айни пайтда ташланаётган қадамлар тўғри йўлдан кетмоқда ва улар икки мамлакат ўртасида жанжал келиб чиқиш хавфини камайтиришга ёрдам беради” дейди Столтенберг НАТОга аъзо мамлакатларнинг мудофаа вазирлари билан бўлган видеоконференцияда. Ушбу онлайн йиғилишда Туркия ва Греция вакиллари ҳам иштирок этган.

Шунингдек, ушбу конференцияда қатнашган Франция мудофаа вазири Флоренс Парли Туркия ва Грециянинг баҳсли ҳудудларда ҳарбий машғулотларни тўхтатишга рози бўлишганини олқишлади. У халқаро қонунларни ҳурмат қилиш ва баҳсли ҳудудда барқарорликни қайта тиклаш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг