Гонконглик бир гуруҳ талабалар Гонконгдаги норозилик ва тартибсизликларга бағишланган компьютер ўйинини тақдим этишди, деб хабар бермоқда Reuters 28 октябрь куни.
Ўйин яратувчиларининг сўзларига кўра, улар «норозилик намойишларида қатнашишга ундашни» истамаганлар, уларнинг ўйинлари шунчаки ғалаённинг «бошида» бўлишини ҳис қилишингизга имкон беради.
Ўйин яратувчиларнинг таъкидлашича, ўйинчиларга «ноқонуний ҳеч нарса» берилмайди – ҳикояда улар полицияни калтаклай олмайдилар, аммо баррикадалар қуриб, кўздан ёш оқизадиган газ булутларидан қочиб қутула оладилар. Ўйиннинг чиқарилиши 2020 йил ноябрь ойида кутилмоқда.