Гонгконг раҳбари янги хавфсизлик қонуни мамлакатдаги эркинлик ва ҳуқуқларга таъсир қилмаслигини айтди

0
875
Фото: REUTERS/Tyrone Siu

Сешанба куни Гонгконг раҳбари Керри Лам Хитой ҳукумати таклиф қилган янги хавфсизлик қонуни Гонгконг аҳолисининг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаслигини таъкидлади. Лам одамлардан янги қонун ҳақидаги батафсил маълумот берилмагунча кутиб туришни сўради.

“Хавотирланишимизга ҳожат йўқ. Сўнгги 23 йил ичида одамлар Гонгконгдаги сўз эркинлиги, намойишлар уюштириш ҳуқуқи ҳақида ҳавотирга тушганларида, биз бу ҳуқуқ ва эркинликларни сақлаш ҳамда ҳимоя қилишимизни исботладик. Ҳозирда қилишимиз керак бўлган энг мақбул иш янги қонунни кўриб чиқиш ва бу қонун Гонгконгга нима учун кераклигини тушунишмиздир” деди Лам матбуот анжуманида.

Аммо, у ҳам янги қонунни ҳимоя қилаётган бошқа амалдорлар каби Гонгконгдаги эркинликлар қай тарзда сақланиб қолишини тушунтириб бермаган.

Ўтган ҳафта Хитой коммунистик партиясининг Гонгконг бўйича янги қонун лойиҳаси, Гонгконгни Хитойдан ажраб чиқиши, мавжуд ҳукуматни ағдариш ҳамда терроризм каби муаммоларни ечишга қаратилганди. Унга кўра, Хитой разведка агентликлари дунёнинг йирик савдо марказларидан бири бўлган Гонгконгга ўз базаларини жойлаштириши мумкин.

22 май куни ушбу янги қонун лойиҳаси эълон қилингач, Гонгконгда 25 май куни минглаб одамлар кўчага чиқиб, унга қарши намойишлар уюштирдилар. Полиция одамларни тарқатиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газ ҳам сувли замбараклардан фойдаланди. 200 га яқин одам ҳибсга олинди. Гонгконгда чоршанба куни яна намойишлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Гонгконг “бир мамлакат, икки тизим” режимида бошқариладиган мамлакат бўлиб, бу тизимга кўра, Гонгконгнинг автономлик мақоми сақлаб қолинади ва бу ерда Хитойда мумкин бўлмаган сўз эркинлиги ва намойишлар уюштириш каби эркинликлар мавжуд.

Аммо,яқин кунлардан бери расмий Пекин ва маҳаллий ҳукумат аҳолига бўлган муносабатни “қаттиқлаштирди”. Сешанба кунги нутқида Гонгконг раҳбари Керри Лам баъзи намойишларни терроризм ва мамлакатни Хитойдан ажратиб олишга уриниш дея баҳолаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг