«GM UZBEKISTAN» ЯНА ИККИТА АВТОМОБИЛЬ МОДЕЛИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИНИ ҚИСҚАРТИРДИ

0
1712

Бу хақда «»O`zavtosanoat» AK нинг расмий веб- сайтида  маълум қилинмоқда. Жумладан, унда қуйидагилар хақида хабар берилади.

Ҳурматли харидорлар, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми оширилгани ҳамда мижозларга қулайлик яратишни давом эттирган ҳолда «GM Uzbekistan» автомобилнинг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришганини мамнуният билан маълум қилади. Эндиликда «Cobalt» (4 поз. АТ) автомобилининг етказиш муддати 84 дан 40 календарь кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда «Malibu Turbo»ни 125 дан 60 календарь кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди. Айтиш жоизки, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларнинг етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб боради.

Кунлик тарзда янгиланиб борадиган дилерлик корхоналари кесимида тақсимланадиган автомобиллар рўйхати билан сиз қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин бўлади: http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting.

Ёқимли харид ва яхши кайфият тилаймиз!

http://uzavtosanoat.uz/uz/GM-UZBEKISTAN-yana-ikkita-avtomobil-modelini-etkazib-berish-muddatini-isartirdi.html

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг