Гернобл ҳовузида мусулмонларга жой йўқ

0
902

Гренобл шаҳридаги жамоат ҳовузларида тўлиқ танани ёпиб турувчи сузиш кийимлари, шу жумладан, буркин яъни мусулмон аёллар учун чўмилиш кийимларидан фойдаланиш мумкин эмас. Сешанба куни бўлиб ўтган Франция олий суди қарор  кучда қолиши таъкидланди.

Гренобл шаҳар кенгаши 16 май куни буркинидан фойдаланишга рухсат беришни ёқлаб овоз берган эди, бу эса кўплаб сиёсатчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар бу ҳаракат Франциянинг жамият ҳаётидаги дунёвийлик тамойилига путур етказади деб ҳисобламоқда.

«Гренобл шаҳар сузиш ҳавзалари учун буркиндан фойдаланишга рухсат бериш  давлат хизматининг тўғри ишлашига таъсир қилади (…) ва фойдаланувчиларнинг тенг муносабатига путур етказади, бу эса давлат хизматининг бетарафлиги бузилишига олиб келади», деб баёнот берди Консеил дʼ Бу.

Франциядаги мусулмон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар буркини кийишни тақиқлаш асосий эркинликларни чеклаши ва мусулмон аёлларни камситишини айтишмоқда.

Европадаги мусулмон озчилик бўлган Францияда 2010 йилда  юзни тўлиқ ёпиб турувчи ниқаб ва бурқа кийиш тақиқланган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг