Германиядаги кимёвий заводда кучли портлаш содир бўлди

0
876
Фото:currenta.de

Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer кимёвий заводида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда WDR телерадиокомпанияси хабар берган.

Хабарда айтилишича, портлаш 27 июль куни эрталаб содир бўлган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, кимёвий заводи ҳудудида катта тутун устунлари кўтарилган. Маҳаллий аҳоли дераза ва эшикларини маҳкам ёпиб, кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Полиция завод атрофидаги йўлларни ҳам тўсиб қўйган.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Портлашда камида икки киши ҳалок бўлган, ундан кейин содир бўлган ёнғин натижасида эса 31 киши жароҳат олган. Яна беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

“Афсуски, уларни тирик ҳолда топишга бўлган умид тобора йўқолиб бормоқда”, деган завод вакили Ларс Фридрих.

Таъкидланишича, аҳоли дераза ва эшикларни ёпиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Ёнғин ўчирувчилар тўрт соат давомида ёнғинни ўчирган.

Шаҳар расмийлари одамларни яқин кунларда болаларнинг ташқарида ўйнашига, очиқ ҳовузлардан фойдаланишига ва ўз ҳовлисидан мева-сабзавот истеъмол қилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган. Қайд этилишича, мутахассислар бир неча кундан кейингина портлашдан келиб чиқадиган қурумнинг қанчалик заҳарли эканини аниқлай олади.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш эритувчи сақланадиган идишларда содир бўлган.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг