Германияда яратилган арзон батареялар тоза энергияни тежайди

0
2995

Фраунхофер институти олимлари янги турдаги аккумулятор — юқори ҳароратли керамик батареяни намойиш қилди. Улар Элон Маск ечимларига қараганда икки баробар арзонроқ бўлган энергия сақлаш тизимини яратди.
 
Фраунхофер институтининг ишлаб чиқувчилари Дюсселдорфдаги «Energy Storage Europe 2019» соҳа кўргазмасида савдо маҳсулотини тақдим этишади, унгача эса асосий ютуқлар ҳақида гапириб беришди. Уларнинг янги батареяси Cerenergy деб аталади.

Энергия жиҳози сифатида стационар тарзда фойдаланиш учун мўлжалланган. Аслида, бу Элон Маскнинг Tesla Power Wall ига рақобатчидир.

Фақат, муаллифлар айтганидек, келажакда анча арзонлашиши мумкин.

Стандарт версияси 20 та натрий-никель хлорли асосли бўлмачалардан иборат. Жами соатига 5 кВт қувватни таъминлаб беради. Бироқ, энг яхши хусусияти унинг нархидир. Олимларнинг фикрига кўра, соатига 1 кВт қувватли ушбу технологиянинг нархи 100 евродан ошмайди —эскича литий-ион батареяларга нисбатан икки баравар арзон.

Ваъда қилишларича, батарея кейинги ойларда ишлаб чиқаришга ўтади.

«Натрий-никел-хлорли аккумуляторнинг асоси ош тузидан иборат. Ундан ҳам арзонроқ ва жўнроқ хом ашёни топа олмайсиз», — дейди керамика технологиялари ва тизимлари бўлими бошлиғи Роланд Вайдл.  —»Биз ҳам етказиб келтиришда узилишлар юз берадиган ноёб металлар ва бошқа стратегик хом ашёлардан халос бўламиз.

Керамика батареясининг ишлаш ҳарорати —  300° C даража. Бундай қурилманинг самарали ишлаши учун вакуум изоляцияси қўлланилади. Батареяни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади ва қўшимча совутиш тизимига бўлган талабни бартараф этади, деб ёзади «PV magazine”

Батарея қуввати 90%, энергия зичлиги эса 130 Вт / кг.

Стационар энергия сақлаш тизимларм тобора оммалашиб бормоқда. Прогнозларга кўра Қўшма Штатларда фақат тўрт йил ичида литий-ион  энергия сақлаш бозори 4,5 миллиард долларга баҳоланади, келгуси икки ўн йилликда аккумуляторли энергия сақлаш тизими камида 1,2 триллион доллар сармоя жалб қилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг