Германияда энергия ташувчиларни нархи ошиб кетишига қарши намойишлар бўлиб ўтди

0
636
Фото: www.dw.com

Германия аҳолиси учун янги ёрдам пакетига қарамай, ҳам сўл тараф, ҳам ўнг тараф ҳукуматга босим ўтказиш мақсадида бир неча минг тарафдорларини кўчага олиб чиқди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 5 сентябрь, душанба куни кечқурун Лейпцигда турли сиёсий лагерлардан бир неча минг киши федерал ҳукуматнинг энергитика ва ижтимоий сиёсатига қарши алоҳида намойишлар ўтказди.

Сўл партиянинг “Ижтимоий совуққа қарши иссиқ куз” шиори остида ўтказган митингида кузатувчиларни баҳосига кўра, 2-3 минг киши қатнашган. Германияда ўнг қанот экстремистик ва конституцияга қарши деб тан олинган Freie Sachsen (“Эркин Саксония”) ташкилоти каби ўта ўнг гуруҳларнинг 1000 га яқин тарафдорлари ўша ерга яқин атрофда норозилик намойиши ўтказдилар.

Лейпциг марказидаги Августплатц майдонида полициянинг катта контингенти навбатчилик қилиб, иккала лагерни ҳам узоқроқ тутишга ҳаракат қилган. Бироқ полиция вакилининг сўзларига кўра, намойишлар чоғида бир қанча отишмалар бўлган.

«Жиддий бўлмаган пакет»

Намойишларга энергия  ташувчилар ва озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши сабаб бўлган. Ўтган дам олиш кунлари Германия Социал-демократик партияси (ГСДП), “Алянс- 90”/”Яшиллар” ва Эркин Демократик партия (ЭДП) ҳукмрон коалицияси аҳолига умумий қиймати 65 миллиард евро миқдорида учинчи ёрдам пакети қабул қилинганини эълон қилди. Бироқ намойишчилар бу чораларни етарли эмас деб ҳисобламоқда.

Лейпцигдаги намойиш олдидан сўл тараф партия ҳамраиси Мартин Ширдеван (Martin Schirdewan) ҳукуматга босимни давом эттиришга чақириб, бу «жиддий пакет эмас»лигини айтди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг