Гаагадаги халқаро суд Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди

0
3308
Фото: Кремель Матбуот хизмати

Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарди. Улар украиналик болаларни депортация қилишда айбланмоқда.

“Бугун, 2023 йил 17 март куни Халқаро жиноий суднинг судгача бўлган Иккинчи палатаси Украинадаги вазият юзасидан икки шахсни ҳибсга олишга ордер берди: жаноб Владимир Владимирович Путин ва хоним Мария Алексевна Львова-Белова”, — дейилади ХЖС хабарида.

Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинаётганини тушунтирди.

Пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тергов комиссияси украиналик болаларнинг Россияга олиб кетилиши уруш жинояти сифатида баҳоланиши ҳақида баёнот берди.

“Жаноб Владимир Владимирович Путин […], Россия Федерацияси Президенти, аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш ва аҳолини (болалар) Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан (Рим статутининг 8(2)(a)(vii) and 8(2)(b)(viii) моддаларига мувофиқ), Россия Федерацияси ҳудудига ноқонуний олиб ўтиш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир”, дейилади пресс-релизда.

Халқаро жиноий суд судяларининг қўшимча қилишича, Путин бу жиноятлар учун ҳам уларнинг бевосита иштирокчиси, ҳам қўл остидагилари унинг розилиги ёки маъқуллаши билан бу жиноятларни содир этган раҳбар сифатида шахсан жавобгар, деб ҳисоблаш учун етарли асосларга эга.

Болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова ХЖС томонидан Рим статутининг Путин билан бир хил моддалари бўйича худди шу жиноятда гумон қилинмоқда.

“Львова-Белова хоним юқорида қайд этилган жиноятлар учун шахсан жавобгар бўлиб, ушбу ҳаракатларни бевосита, бошқа шахслар билан биргаликда ва/ёки бошқа шахсларнинг ҳаракатлари орқали содир этган деб ҳисоблаш учун оқилона асослар мавжуд”, — дейилади Халқаро жиноят суди баёнотида.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг