G7 Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда беради

0
988
Фото: Ukrainian Presidential Press Office via AP Photo]

Украина президенти ва G7 етакчилари Украина шаҳарларига Россия ракеталари ёғилганидан бир кун ўтиб учрашадилар.

Украина президенти Владимир Зеленский “Еттилик” (Катта еттилик) давлатлари етакчиларига ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳиятини оширишни сўраб мурожаат қилди ва дунёнинг энг бой демократик давлатлари Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда беришди.

«Мен сиздан Украина учун ҳаво қалқони яратишда молиявий ёрдам бериш учун умумий саъй-ҳаракатларни кучайтиришингизни сўрайман. Миллионлаб одамлар «Еттилик гуруҳи»га бундай ёрдам учун миннатдор бўлишади», деди у ўз видеомурожаатида.

Йиғилиш якунида эълон қилинган қўшма баёнотда G7 – Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар «молиявий, гуманитар, ҳарбий, дипломатик ва ҳуқуқий ёрдамни давом эттиришга ваъда беришган.

Улар тинч аҳолига қарши ҳужумлар жинояти эканлигини яна бир бор таъкидлаб, «президент Путин ва унинг тарафдорларини жавобгарликка тортишга» ваъда беришди.

G7 лидерлари Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудларни қайтариб олиш кампаниясини қўллаб-қувватлаб, сўнгги ядровий вазиятни қораладилар.

«Биз Россиянинг қасддан эскалатив қадамларини, жумладан, заҳирадагиларни қисман сафарбар қилиш ва глобал тинчлик ва хавфсизликни хавф остига қўяётган масъулиятсиз ядровий риторикасидан нафратланамиз», — дейилади G7 баёнотида.

«Биз яна бир бор тасдиқлаймизки, Россия томонидан кимёвий, биологик ёки ядровий қуроллардан фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келади».

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг