Футбол тарихида илк марта аёл киши жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилади

0
2593
Фото: BBC Sport

Бугун, 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси жаҳон чемпионатининг Коста-Рика ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйинида биринчи марта аёл бош ҳакамлик қилади. Бу ҳақда ББС хабар берди.

Франциялик 38 ёшли Стефен Раппартга бразилиялик Неуза Баск ва мексикалик Карен Диаз Медина қанот ҳакамлар сифатида ёрдам беради. Улар «Ал-Байт» стадионида аёллардан иборат бўлган ҳакамлар гуруҳида ишлайди. Бундан ташқари, руандалик Салима Мукансанга ва япониялик Ёшими Ямашита яна икки аёл ҳакам сифатида танланади.

«Биз аёллар учун баъзи қийинчиликлар борлигини биламиз. Аммо бу жаҳон чемпионати уларга ёрдам беради деб ўйлайман. Мени ҳар доим Қатарда илиқ кутиб олишган, шунинг учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен у ерга боришдан қўрқмайман, лекин умид қиламанки, бу жаҳон чемпионати уларга келажакда ёрдам беради.»

Маълумот учун, мусулмонларнинг қатъий қонунларига амал қиладиган Форс кўрфази давлати бир жинсли муносабатларни тақиқлагани ва меҳнат муҳожирларига нисбатан қўлланаётган муносабати учун кўп танқидларга учраган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг