Футбол: Жаҳон чемпионатининг финалига ҳакамлик қилган Марчиняк французлар танқидига жавоб берди

0
2677
Фото: EPA-EFE

Жаҳон чемпионати финали қарийб бир ҳафта олдин якунланган бўлсада, бироқ унинг атрофидаги драматик воқеалар давом этмоқда. Чунки ўйин ҳаками матбуот анжумани чоғида Лионел Мессининг қўшимча вақтдаги голи инобатга олинмаслиги керак эди, деган даъволарга жавобан у ўз телефонидаги суратни кўрсатди.

Қатарнинг Лусаил шаҳрида бўлиб ўтган финалда Аргентина ва Фрация терма жамоалари ўртасидаги 120 дақиқалик ўйиндан сўнг ҳисоб 3:3 билан якунланган ва пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида Аргентина ғалаба қозонган эди. Финал ўйинида Месси иккита гол урди ва Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида хет-трик қайд этди.

Жаҳон чемпионати финалини бошқарган польшалик биринчи ҳакам Шимон Марчиняк француз матбуотининг танқидига учради, чунки у Мессининг қўшимча бўлимда урган голини инобатга олмаслиги керак экан. Французларнинг даъвосига кўра тўп дарвоза тўрига тегмасданоқ икки нафар аргентиналик захира ўйинчиси майдонга олдиндан чиқиб кетган.

Франциянинг L’Equipe газетаси Халқаро футбол ассоциацияси Кенгашининг 3-қонунининг 9-бандини эслатиб ўтиб, унда агар гол уриш вақтида алмаштирилган ўйинчи майдонда бўлган бўлса, ҳакам голни инобатга олмаслиги кераклиги кўрсатилган.

Марчиняк танқидларга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди.

У телефонида Мбаппенинг голларидан бирини нишонлаш учун захирадаги етти нафар француз ўйинчилари майдонга тўп дарвозага кирмасадан аввал чиқиб кетганлигини акс эттирувчи скриншотни намойиш қилди.

«Французлар Мбаппе гол ураётган пайтида майдонда аллақачон етти нафар француз бўлганлигини кўрсатувчи ушбу суратни негадир тилга олишмади», деди Марчиняк журналистлар билан суҳбат чоғида телефонни кўтариб.

Марчинякнинг ушуб изоҳлари ҳакамларнинг хатолари туфайли финал ўйинини қайта ўтказишни сўраб петиция топширилганидан кейин янгради. Петицияни ҳозиргача 220 000 нафар киши имзолаган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг