Фуқаролик жамияти демократияни ҳимоя қилиш ва фуқаролар ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим элементи сифатида.

0
4427
Очиқ манбалардан олинган фото

Ўзбекистон фуқаролик жамияти нима ва у ривожланишнинг қайси босқичида? Шу ва бошқа саволлар билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Фурқатхўжа Махмудхўжаевга мурожаат қилдик.

Фурқат Махмудхўжаев: Сўз эркинлиги фуқаролик жамияти ривожланишининг энг муҳим омили.

Журналист Ринат Сагитов: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг бугунги аҳволини қандай баҳолайсиз?

Фурқат Маҳмудхўжаев: Мен ҳар куни фуқаролик жамияти вакиллари, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари билан мулоқот қиламан. Фуқаролик жамияти ҳолатини изчил ривожланаётган жамият сифатида баҳолайман. Албатта, фуқаролик жамиятининг ривожланиш суръатлари кўпчиликка ёқмаслиги мумкин.

Ваҳоланки, мен фуқаролик жамиятининг босқичма-босқич ва изчил ривожланиши тарафдориман. Сизларга интервю бераётганим фуқаролик жамияти ривожланаётганининг яққол кўрсаткичидир. Ўн йил олдин мен интервю бериш-бермасликни ўйлаб кўрган бўлардим.

Журналист Ринат Сагитов: Ўзбекистонда ҳозирги фуқаролик жамиятининг шаклланишида фуқаролик жамиятининг энг қадимий институти бўлган маҳалланинг ролини қандай баҳолайсиз?

Фурқат Маҳмудхўжаев: Маҳалла халқимизнинг кўп асрлик анъанаси. Ҳозир ислоҳотлар даврида ҳамма маҳалладан бир лаҳзалик натижа талаб қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла танқидига тез-тез дуч келаман, лекин шуни айтмоқчиманки, тез натижа бўлмайди, шунинг учун сабр қилиш керак.

Илгари, 10-15 йил аввал фуқаролик жамияти ҳақида гапирганда, маҳалла ҳақида кўп гапирардилар. Ва улар ривожланган фуқаролик жамияти сифатида 8-9 минг маҳаллани кўрсатар эди. Бироқ маҳаллалар ўзгарувчан вазиятга мослашиб, замон билан ҳамнафас бўлиши керак, шунда фуқаролик жамиятининг ушбу институти фойдали бўлади ва одамлар манфаати учун ўзини намоён қила олади.

Журналист Ринат Сагитов: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишига ҳисса қўшаётган омилларни айтинг.

Фурқат Маҳмудхўжаев: Сўз эркинлиги фуқаролик жамияти ривожланишининг энг муҳим омилидир. Фуқаролик жамияти, унинг вакиллари ва фаолларининг ўзини-ўзи такомиллаштириш, амалга ошираётган ишларимиз ҳақида танқидий фикр юритиш, содир бўлаётган воқеаларни чуқур таҳлил қилиш. Фуқаролик жамияти вакиллари бир-бири билан келишмаётганидан афсусдаман. Танқидни тўғри қабул қила билиш фуқаролик жамияти ривожига хизмат қилувчи энг муҳим омиллардан бири деб, ҳисоблайман.

Журналист Ринат Сагитов: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини сусайтирувчи омилларни айтинг.

Фурқат Маҳмудхўжаев: Биринчиси, фуқароларнинг жамиятда бўлаётган жараёнлардан узоқлашиши. Кимдир биз учун «ҳамма нарсани ҳал қилади» деб, ўрганиб қолганмиз. Илгари бу партиянинг “этакчи ва йўналтирувчи” роли деб аталар эди. Фуқаролик жамияти буйруқларни кутиб ўтирмайди, у табиий равишда ривожланади. Фаоллик бўлмаса, фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳам бўлмайди.

Журналист Ринат Сагитов: Сизнингча, фуқаролик жамиятини ривожлантирувчи омилларни кучайтириш ва фуқаролик жамияти ривожланишини сусайтирувчи омиллар таъсирини камайтириш учун нималар зарур?

Фурқат Маҳмудхўжаев: Сўз эркинлиги фуқаролик жамияти ривожининг асосий шарти, шунинг учун сўз эркинлиги қанчалик ривожланса, фуқаролик жамияти ривожланиши учун шароит шунчалик яхши бўлади. Фуқаролик жамияти вакиллари, мансабдор шахслар бошқа бировнинг фикрини ҳурмат ва тушуниш билан қабул қилиши керак. Мамлакатимиздаги муаммолардан бири шундаки, ҳамма ҳам инсонни шахс сифатида қабул қилишга тайёр эмас ва бу муаммо. Фикр алмашишда, танқид қилишда биз маданиятли мулоқот чегараларини кесиб ўтмасликка мажбурмиз. Агар бундай бўлмаса, фуқаролик жамиятининг ривожланиши секинлашади.

Журналист Ринат Сагитов: Балки мен саволларимда энг муҳим нарсага тегмагандирман. Ўзингизга ушбу мавзу бўйича энг муҳим саволни беринг …

Фурқат Махмудхўжаев: Афсуски, фуқаролик жамиятининг айрим вакиллари конструктив мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик ўрнига жанжал қилиб, шахсиятга ўтиб кетадилар. Бу фуқаролик жамияти мухолифлари учун “байрам”. Биз ҳаммамиз фуқаролик жамияти аъзоларимиз, шу жумладан мансабдор шахслар ҳам маҳаллада яшашларини англаб етишлари керак. Барчамиз тушунишимиз керакки, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун барча фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари бўлиши ва бу масалада бегоналар бўлмаслиги керак.

  Хулоса

Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни мураккаб, вақт ва куч талаб қилади. Ривожланган фуқаролик жамияти “осмондан тушмайди”, балки жамиятнинг барча аъзолари, жумладан, мансабдор шахсларнинг меҳнати натижаси бўлиши мумкин. Дарҳол натижаларни талаб қилиш бефойда. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш масъулияти ҳар биримизнинг зиммамизда ва буни барчамиз ёдда тутишимиз керак. Бизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароит мавжуд: сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти намунаси сифатидаги маҳалланинг минг йиллик анъаналари. Бу йўлда сабр-тоқат, машаққатли меҳнат ва шериклик ва ҳурмат тилида конструктив ва маданиятли мулоқот керак, шунда фуқаролик жамияти ўз самарасини бериб, Ўзбекистоннинг унумдор заминида гўзал гулдек гуллайди.

РИНАТ Сагитов.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг