Франциянинг Ница шаҳридаги черковда уюштирилган ҳужумда уч киши қурбон бўлди

0
1329
Фото: Valery Hache/AFP

29 октябрь куни Франциянинг Ница шаҳрида жойлашган черковлардан бирида одамларга пичоқ билан ҳужум уюштирилди. Ница майори ушбу ҳодисани теракт деб атади.

“Мен шуни тасдиқлай оламанки, Ница марказида жойлашган Нотр Дам Базилика черковида бўлиб ўтган пичоқбозлик терроризм эди” дейди Кристиан Этроси.

Полиция одамларга ҳужум қилган шахсни ҳибсга олган. Эстросининг айтишича, ушбу ҳужум сабаб иккита аёл ва битта эркак вафот этган. Қурбон бўлган аёллардан бири пичоқланганидан кейин ўша жойдаги барга қочиб киришга муваффақ бўлган. Аммо, у олган жароҳатидан вафот этган. Яна бир аёл эса “профессионал киллер каби жуда шавқатсизларча ўлдирилган” бўлиб, аёлнинг боши танасидан жудо қилинган.

Бундан бир неча кун муқаддам ўлдирилган ўқитувчи Самуэл Пати ҳам айнан шундай вафот топганди. Франция ҳали ушбу ҳолат сабаб мусулмонлар билан юзага келган келишмовчиликларни бартараф этмасдан аввал Ницада яна пичоқбозлик юз берди. Аммо, Ницадаги ҳодисага карикатуралар сабаб бўлгани ҳали маълум қилинмаган.

Франция Мусулмонлар қўмитаси вакили черковдаги ҳужумни қоралади.

“Мен ушбу ҳодисада қурбон бўлганлар ва уларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш учун Франциядаги барча мусулмонлардан мавлид байрамини нишонлашни қолдиришларини сўрайман” дейди Мусулмонлар қўмитаси матбуот котиби.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг