15 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири Оливиер Веран Францияда коронавирус эпидемиясининг энг ёмон қисми ортда қолганини, лекин вирус ҳамон тарқалишда давом этгани учун одамлар ҳушёрликни сақлаб қолишлари кераклигини айтди.
“Коронавирус эпидемиясининг энг катта қисми ортимизда қолди,аммо у ҳали батамом йўқ бўлмади. Биз COVID-19 ни бутунлай енгмадик. Ҳозирда вирус тарқалишини назорат қилмоқдамиз ва текширувлар ўтказишни давом эттирамиз”, дейди Веран.
Франция дунёдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган мамлакатлардан бири ҳисобланиб,айни пайтда касалланганларнинг умумий сони 157 220 кишини ташкил қилмоқда. 72 859 киши бу касалликдан соғайган ва ҳозирда 54 954 киши касалхоналарда даволанмоқда.
Аммо,Францияда сўнгги беш кундан бери коронавирусдан қурбон бўлганларнинг кунлик сони 30 тадан кам бўлмоқда.Бу мамлакатда 14 июн куни 9 кишининг COVID-19 туфайли вафот этгани хабар қилинди ва қурбонларнинг умумий сони 29 407 кишига етди.