Пайшанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон Россиянинг Eвропада ракеталарни маълум вақтга чеклаш тўғрисидаги таклифини қабул қилмаганини айтди.
28 ноябрда Парижда НАТО Бош котиби Енс Столтенберг билан учрашган Макрон Франция ушбу таклифни «мутлақо қабул қилмаганини» айтди.
Шу йилнинг август ойида Россия ракеталар чеклови тўғрисида АҚШ ва бошқа давлатларни Eвропада қисқа ва ўрта масофали ядро ракеталарини жойлаштиришга мораторий (маълум муддатга чеклов) эълон қилишга чақирганди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Макрон Владимир Путиннинг мораторий таклифига жавоб берганини айтди.
НАТО бу таклифни «ишончли эмас» деб атади ва Москва аллақачон ноқонуний ракеталарни жойлаштирганини айтди, аммо Россия буни рад этмоқда.
“Албатта, Макрон бу ҳақда тўлиқ жавоб бермади. Аммо у бу масала бўйича мулоқотга тайёрлигини билдирди», деди Песков.
Матбуот котибининг хабар беришича, Макрон ва Путин ушбу таклифни 9 декабрь куни Парижда бўлиб ўтадиган саммитда муҳокама қилишади.