Франция президенти Макроннинг Гитлер қиёфасида тасвирланган реклама тахтаси пайдо бўлди

0
1028
Фото:yandex.ru

Франциянинг Тулон шаҳри прокуратураси мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг Адольф Гитлер сифатида тасвирланган реклама тахтасида пайдо бўлиши билан боғлиқ жиноий иш очди. Бу ҳақда «France Bleu»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, тергов 20 июль куни Тулон шаҳри ва Ла-Сен-сюр-Мер коммунасида фотомонтажли плакатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда бошланган. Ушбу плакатларда Макрон Гитлер қиёфасида тасвирланган. Плакатга, шунингдек, оқ ҳарфлар билан «Итоат эт. Эмлан!» сўзлари ёзилган.

Қайд этилишича, ҳолат Тулон полициясининг хавфсизлик хизмати бўлими томонидан тергов қилинаётган бўлиб, сурат муаллифига қарши туҳмат иши бўйича жиноий иш очилган.

«Var-Matin» нашрининг ёзишича, ушбу сурат муаллифи аввалроқ ҳам худди шундай ҳаракатларни содир этгани билан танилган Мишель-Анж Флори бўлиб, у бу ҳаракати билан Франциядаги санитария паспортлари ва соғлиқни сақлаш ходимлари учун мажбурий эмлаш тўғрисидаги қарорни танқид қилган.

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафтада Франциянинг бир қатор шаҳарларида, шу жумладан, Парижда санитария паспортларини жорий қилиш ва тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш амалиётининг кенгайишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг