Фото: Исландиядаги узоқ муддатдан кейин уйғонган вулқон

0
1375
Фото: Вильгельм Гуннарссон / Getty Images

Исландия жануби-ғарбий қисмидаги Рейкжанес ярим оролида узоқ вақтдан бери  ухлаб ётган вулқон 19 март куни кечқурун уйғонди. Бу мазкур ҳудудда сўнгги 900 йил ичида содир бўлган биринчи вулқон отилиши бўлди.

Мазкур вулқон лавасидан чиққан чўғлар мамлакат пойтахти Рейкявик шаҳридан ҳам кўринди. Рейкявик шаҳри вулқондан 32 километр узоқликда жойлашган.

Исландиядаги Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси аҳолини эвакуация қилишни режалаштирмаётганини, чунки вулқон энг яқин йўлдан 2.5 км узоқдаги водийда жойлашганини айтган.

Мутахассисларнинг 20 март куни берган хабарларига кўра, вулқон пасайиб бормоқда ва у одамлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Қуйида ушбу вулқоннинг баъзи суратларини кўришингиз мумкин.

Манба

 

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг