Финляндиянинг 34 ёшли янги раҳбари: «Мен ўзимни бошқаларга намуна деб ҳисобламайман”

0
2072
Manba: the worldnews.net

 Жорий йилнинг 10-декабр куни 34-ёшли Санна Марин Финляндиянинг бош вазирига бўлди.Дунёдаги энг ёш давлат раҳбаига айланган Санна Марин 12-декабр куни Еропа Иттифоқи раҳбарларининг саммитида илк бор иштирок этди. 27 мамлакат раҳбарлари,  шу жумладан Франсия Президенти Эммануел Макрон ҳамда Германия Канслери Ангела Меркел каби машҳур сиёсатчилар қаторига қўшилган Маринни Евроиттифоқ комиссияси раиси Урсула фон дер Лейен хоним илиқлик билан кутиб олди.

Дунё оммавий ахборот воситаларида ёш аёлнинг давлат раҳбари этиб тайинланиши шов-шувларга сабаб бўлди. Жаҳондаги анъанавий эркаклар ҳукмронлик қиладиган мамлакатларга Маринни ўрнак қилиб ҳам кўрсатишди. «Мен ўзимни бошқаларга намуна деб ҳисобламайман. Мен баъзи одамлар учун ўрнак бўлишим мумкин,  лекин биз ҳаммамиз шунчаки инсонмиз: Биз ҳал қилмоқчи бўлган муаммолар муҳим, уларни ечишга уринаётган одамлар эмас.  Менимча,  ҳар бир инсон муҳим»,  деди у Reuters га берган интервюсида.

Ўзининг сиёсий карерасини 20 ёшидан бошлаган Марин иқлим ўзгариши муаммоларидан хавотирда ва бу муаммога катта авлод етарлича эътибор бермаган деб ҳисоблайди.  У ўз муваффақиятининг ҳеч қандай ўзига хос сири йўқлигини, муваффақият шунчаки машаққатли меҳнат самараси эканлигини такидлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг