Фаластин етакчиси Аббос инвестицияларни тўхтатиб қўйди.

0
1858

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос якшанба куни Трамп маъмурияти томонидан Фаластин ва минтақавий иқтисодиётларни келажакдаги тинчлик учун замин яратишга умид қилиб, 50 миллиард доллардан зиёд сармояларни жалб қилишга қаратилган янги ҳаракатларни бекор қилди, дея хабар бермоқда The New York Times нашри.

Ғарбий соҳилда жойлашган Рамаллаҳ шаҳридаги бош қароргоҳида хорижий журналистлар билан учрашувда Фаластин раҳбари Аббос жаноблари ушбу ҳафтада Баҳрайнда бўлиб ўтган конференцияда бошланган режанинг муваффақиятсиз якунланганини эълон қилди.

«Бизга албатта пул керак ва чиндан ҳам ёрдам керак», деди, узоқ вақтдан бери донор мамлакатларнинг сахийлигига ва доимо молиявий инқирозга дучор бўлган Фаластин сиёсатига раҳбарлик қилган жаноб Аббос. «Аммо барибир, сиёсий ечим ҳам бор».

«Сиёсатдан сўнгина биз шундай деб айта оламиз: Қадрли дунё, келинг, бизга ёрдам қилинг, ёрдам оламиз «.

Аббоснинг айтишича, Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаши учун Трамп маъмурияти Қуддусга бўлган ўз позициясини ўзгартириши талаб қилинади. Фаластин, АҚШ Қуддусни 2017-йил оҳирида Исроил пойтахти сифатида эътироф этилганидан кейин ва АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан кўчирилиши ҳақидаги буйруққа қаттиқ норозилик билдирган эди.

Аббоснинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар, шунингдек, икки давлатни, яъни Фаластин давлати ва Исроилни тузиш билан низони тугатиш ва халқаро қарорларни ҳурмат қилиш учун асос сифатида тан олиниши керак.

Айни пайтда, дейди у, фаластинликларга қарши олиб борилаётган чоралар, жумладан, 1948 йилги урушда Фаластин қочқинларига ва уларнинг авлодларига ёрдам берадиган БМТ агентлигининг ёрдамини қисқартиришга қаратилган чоралари «сиёсий қарорлар учун мумкин бўлган эшикни ёпиб қўйди».

Ғарбий Соҳил ва Ғазо сектори ўртасида темир йўл алоқалар бўйича таклифга тўхталадиган бўлсак, жаноб Аббос, Исроил 1990-йилларда Ослода имзоланган битимларга биноан икки Фаластин ҳудудини бир-бирига боғлайдиган хавфсиз коридорга рози бўлган.

Аббоснинг айтишича, Фаластин ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида қолган ҳамкорликнинг ягона элементи СИCА билан хавфсизлик фаолиятини мувофиқлаштиришдир.

«Биз буни айтишдан уялмаймиз», дейди у.

Бунинг сабаби, фаластинликларнинг дунёда терроризмга қарши курашда ёрдам бериш истагидир, деди у. «Биз бу битимларни эътироф этдик, чунки терроризм инсоният душманидир».

«Биз барча араб давлатларидан Фаластин ва Исроил ўртасида сиёсий ечимлар бўлмагунча Исроил билан нормал муносабатлар ўрнатилмаслигини эшитдик», дея қўшимча қилди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг