Фактлар тўплами: Ироқдаги шиа гуруҳлари ҳақида

0
382
Фото: REUTERS/Khalid Al-Mousily

Мусулмон шиа сиёсий ва ҳарбийлашган гуруҳлар кескин сиёсий қарама-қаршиликни кучайтирмоқда, кўпчилик ироқликлар мамлакатда янги можароларга сабаб бўлишидан хавотирда.

Ироқдаги сайловлардан кейин давлатда иккига бўлинишни кузатиш мумкин. Бир томонда Муқтада ас-Садр бошчилигидаги гуруҳлар, иккинчи томонда эса мувофиқлаштирувчи тузилма сифатида танилган Эрон гуруҳлари туришибди.

Демак, биринчи томон ҳақида:

МОҚТАДА АС-САДР ВА САДРИСТЛАР ҲАРАКАТИ:

— Америка ва халқаро қўшинлар аҳли сунна мусулмонлари диктатори Саддам Ҳусайнни ағдаргандан сўнг, Садр АҚШнинг Ироқни ишғол қилишига қарши қуролли қўзғолонга бошчилик қилган. Бу ҳаракат асосан шиа камбағаллари томонидан қўллаб қувватланмоқда.

— Садр ҳар қандай ташқи аралашувга, хусусан, Эроннинг аралашувига ҳам қарши чиқади ва шиа рақибларини коррупцияда айблайди. Унинг миллионлаб издошлари бор. Бундан ташқари, у Ироқ давлатида улкан кучга эга.

— Садр тарафдорларининг кўплиги, унга Ироқ сиёсатида бузғунчилик ҳаракатлар қилиш имконини беради. Садр тарафдорлари якшанба куни, Ироқ парламентида чодирлар қуриб ўтиришга ҳам улгуришди.

Иккинчи томон, (мувофиқлаштирувчи тузилма)

НУРИ АЛ-МАЛИКИ:

— Нури ал-МАЛИКИ – собиқ бош вазир, 2003 йилда Ироқда ҳукумронлик қилган Дава партияси раҳбари;

— Маликий 1980 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида Даванинг Саддамга қаршилигини қўллаб-қувватлаган Эрон билан яқин алоқада;
— У қуролли жангарилар, давлат ҳокимияти билан чуқур алоқага эга ва Садрнинг энг ашаддий рақибидир.

ҲОДИ АЛ-АМИРИ:

— 1980 йилларда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа ҳарбийлаштирилган гуруҳ сифатида бошланган Бадр ташкилоти раҳбари;

— Бадр Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ўнлаб гуруҳларни ўз ичига олган оғир қуролланган Ироқ давлат ҳарбийлаштирилган ташкилоти етакчиси.

ҚОИС АЛ-ХАЗАЛИ:

— Садрнинг Меҳди армияси таркибида АҚШ қўшинларига қарши курашган собиқ исёнчи, ўзининг ҳарбий-сиёсий гуруҳга эга, парламентда бир қатор ўринларни эгаллаган;

— Садр билан “Асаиб Аҳл ал-Ҳақ” милициясини ташкил қилиш учун иккига бўлинишган. Хазалий гуруҳи кучли қуролланган ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳарбийлаштирилган гуруҳларнинг хабарларини тарқатувчи ижтимоий медиа гуруҳларида фаол иштирок этади.

ҲАЙДАР АЛ-АБАДИЙ ВА АММАР АЛ-ҲАКИМ:

— Ҳаким бирон бир қуролли фракцияни очиқ қўллаб-қувватламайди;

— Ҳаким – амакиси Аҳмад Боқир ал-Ҳаким Эронда ташкил этилган ва АҚШ босқинидан кейин Ироқ ички ишлар вазирлигини бошқарган Ироқ Ислом Олий Кенгашига раҳбарлик қилган уламо.

Парамилитар гуруҳлар:

КАТИБ ҲИЗБУЛЛОҲ:

Бу ҳарбийлаштирилган гуруҳ Эронга энг яқин юқори қатламдаги гуруҳлардан биридир. У ўтган йилги сайловларда биринчи марта сиёсий партияни тақдим этди ва парламентда бир нечта ўринларни қўлга киритди. У АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий ва дипломатик нишонларига қилинган кўплаб ҳужумлар ортида турганликда айбланади, аммо бу ҳали очиқ тасдиғини топгани йўқ.

ҲИЗБУЛЛОҲ Абдул Азиз ал-Муҳаммедави ПМФнинг ҳарбий бошлиғи ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг