Европадаги беш мамлакатда ўтказилган тадқиқотга кўра, бу ердаги аёлларнинг олтмиш фоизи иш жойида жинси учун таҳқирланади ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади.
Франциянинг “Ifop” тадқиқот гуруҳи таҳқирланганларнинг 40 фоиздан кўпроғи 30 ёшгача бўлган аёллардир, деб маълумот берган. Тадқиқотда қатнашган 5000 минг кишининг 10 фоиздан ортиғи иш жойида «исталмаган» жинсий алоқада бўлишга мажбурланган.
Бундан ташқари, аёлларнинг тўққиз фоизи ҳеч бўлмаганда бир марта ҳамкасби томонидан «жинсий тусдаги ҳаракат», масалан, иш ёки лавозим эвазига жинсий алоқа қилиш учун «тазйиқ қилинганини» айтишди. Тадқиқот Франция, Германия, Италия, Буюк Британия ва Испания мамлакатларида ўтказилган.
Бу зўравонлик қурбонларининг жуда оз қисми “жимжитлик девори”ни бузиб ўтиб, тегишли идораларга мурожаат қилишга жазм этган. Нотўғри муносабатда бўлинган аёлларнинг атиги 13 фоизи ва жинсий алоқага мажбурланганларнинг 16 фоизи муаммони ҳал қилиш учун кимдир билан, масалан, иш жойидаги бошлиқ ёки касаба уюшмаси ходими билан гаплашганликларини айтишди.