Англия, Германия ва Франция душанба куни АҚШни қўллаб-қувватлаб, Эронни Саудиянинг нефть заводларига ҳужум қилганликда айбладилар ҳамда Теҳронни ўзларининг ядровий ва ракета дастурлари ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича дунё етакчилари билан янги музокаралар ўтказишга рози бўлишга чақирдилар.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон дунё етакчиларининг йиллик йиғилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кулуарларида учрашгандан кейин европаликлар қўшма баёнот беришди.
Аммо Эрон, етакчилар билан янги келишув бўйича музокаралар олиб борилишини истисно қилди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни твитида европалик шериклар 2015 йилги ядровий пакт бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликларини таъкидлади.
Ўтган йили АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга ўзининг ядровий дастури эвазига жаҳон савдосига кириш ҳуқуқини берадиган битимни ёпиб қўйгандан бери Европа раҳбарлари Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликни тўхтатиш учун ҳаракат қилиб келадилар.
Америка Қўшма Штатлари Эронга қарши санкциялар киритди ва уларни кескин равишда янада кучайтирди. Бунга жавобан Эрон 2015 йилдаги келишувда берилган ядровий мажбуриятларни аста-секинлик билан бузди ва агар европаликлар Теҳроннинг иқтисодини АҚШ санкцияларидан ҳимоя қиладиган шартномани сақлаб қолмаса, ядровий мажбуриятлари билан боғлиқ ишларни энг охирги муддати этиб октябрни белгилади.
«Эрон учун ядровий дастури бўйича узоқ муддатли музокаралар, шунингдек, минтақавий хавфсизлик, шу жумладан, унинг ракета дастури ва бошқа етказиб берувчи воситалари бўйича музокараларга рози бўлиш вақти келди», деди Буюк Британия, Франция ва Германия.
14 сентябрь куни Ар-Риёд ва Вашингтон томонидан Саудия нефть заводларига қилинган ҳужумда Эронни айблаганидан кейин кескинлик ошди. Теҳрон бунинг учун жавобгарликни рад этиб келмоқда ва Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий гуруҳга қарши курашиб келаётган яманлик Хути гуруҳи ушбу ҳужумни амалга оширганлигини тан олди.
“Бу ҳужум учун Эрон айбдор эканлиги бизга аён. Бундан бошқа тўғри тушунчани ўзи йўқ. Қўшимча тафсилотларни аниқлаш учун давом этаётган терговларни қўллаб-қувватлаймиз», деди Буюк Британия, Франция ва Германия.
Ёз мавсуми давомида Макрон Европа тарафидан туриб, АҚШ ва Эронни ўзаро муросага келишга ундаб келди ва гарчи унинг сўнгги ҳафталардаги ҳаракатлари тўхтаб қолган бўлса-да, БМТ йиғилишидан дипломатияни қайта тиклаш учун имконият сифатида фойдаланмоқчи.
Макроннинг воситачилик қилишга уриниши ҳақида АҚШ президенти Дональд Трампдан сўралганда, у шундай жавоб берди: “Бизга воситачи керак эмас…. Улар (Эрон) кимга қўнғироқ қилишни биладилар.»
Қўшма Штатлар Эронга босимни кучайтиради, деди АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Ҳук душанба куни Нью-Йоркда.
Қўшма Штатлар ушбу муаммони дипломатия ва кўп томонлама саъй-ҳаракатлар орқали ҳал қилишга интилмоқда ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳим роль ўйнайди, деди Хук ва бошқа тафсилотларга тўхталмади.
Душанба куни Американинг NBC каналига берган интервьюсида Жонсон Трампни «яхшироқ битим тузадиган ягона одам» деб айтди. Мен Трамп билан келишув бўлади, деб умид қиламан.”