Евгений Бунин: ШУАРдаги «қайта тарбиялаш лагерлари» натижалари ҳалокатли бўлади

0
2297
Манба: Central Asia Analytical Network

Уйғур тили соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи мустақил олим, таржимон ва ёзувчи Евгений Бунин сўнгги ўн йил давомида уйғур тилининг Шинжон вариантини ўрганиб чиқди ва шу вақтнинг ярмигача у ўша ерда яшаб келди. Ҳозирда у Шинжонда (shahit.biz) Хитой сиёсати қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар базасини бошқариш ва қуриш билан шуғулланади. CAAN сайтига берган интервьюсида Бунин инсониятнинг бутун инсонпарвар қатламини безовта қилишда тўхтамаётган Хитойдаги юзага келган вазият ҳақида гапириб берди.

Хитойнинг ШУАР билан боғлиқ ахборот портлаши ташқи омил – Хитой-Америка муносабатларининг ёмонлашиши туфайли янги куч билан бошланди, деган фикр мавжуд. Ҳатто баъзи бир нашрларда Қозоғистон ва Қирғизистонда аксарият хитойликларга қарши кайфиятнинг кучайиш сабаблари яна ташқи омилга ишора қилмоқда. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? Синофобиянинг ўсиши «қайта тарбиялаш лагерлари» мавзусини дунё оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш фонида ўсадими?

Корреляция сабабчилликни англатмайди.

Ҳа, мен ҳам шахсан бу мавзуда гапираётган Америка сиёсатчиларининг аксарияти бу билан чинакамига ташвиланаётганига ишонмайман. Бу одамлар Шинжон тўғрисида жуда кам маълумотга эга ва, эҳтимол, ушбу мавзуни хақиқатдан ҳам сиёсий манфаатлари йўлида ишлатмоқчидирлар.

Аммо уларга «ташқи омил»нинг далиллари сифатида таяниш ҳам мумкин эмас, чунки бу масалани ноҳақ равишда соддалаштиради. Ушбу мавзуни фаол равишда кўтарадиганларнинг кўпи мен каби одамлар, кўп йиллар Шинжонда яшаган ва у ерда алоқалари ва дўстлари бўлган олимлардир (мисоллар: Даррен Байлер ва Райан Там). Бизлар учун бу ҳақиқий даҳшат. Ҳибсларда сақланаётган бу бизнинг дўстларимиз, ҳеч бир муболағасиз у ерда жисмонан ва руҳан йўқ қилинаётган ҳам бу бизнинг дўстларимиз. Биз ҳеч қандай далилларга муҳтож эмасмиз, чунки биз бу одамларни биламиз ва биз гувоҳлар сифатида танилишга мувофқ бўлганмиз.

Кимдир бу ишларнинг барчаси Ғарб PR кампанияси деб айтишни бошлаганда, мени кечирасизу, аммо бу аҳмоқона ва ҳақоратли эшитилади. Энг яхши ҳолатда эса, бу, мавзуга алоқадор бўлмаган одамларнинг спекуляциясидир. Энг ёмони эса, аслида де-факто геноцид ҳисобланадиган фондаги андишасизлик билан ёлғончилик қилишдан бошқаси эмас.

Синофобияни ҳам, афсуски, бу ерда ҳам ўз ўрни бор. Синофобиянинг кўпайиши, қисман, Хитойда кам сонли хитойликлар ўз ҳокимиятларига қарши норозилик билдиришлари билан боғлиқ бўлиб, ва ҳатто кўпчилиги бу сиёсатни қўллаб-қувватлаши мумкинлигига ишониш учун асос ҳам бор (гарчи унинг тафсилотларини жуда кам одам билса ҳам). Шахсан мен сиёсат ва одамларни бир-бирига боғламасликка чақирган бўлардим, чунки у ерда ҳаммаси жуда оддий эмас.

Сўнгги 10 йил ичида ШУАРга нисбатан Хитой сиёсатида нима ўзгарган? ШУАРнинг Хитойдаги бошқа минтақалар билан муносабатларини қандай изоҳлайсиз? Айтиш мумкинки, Хитой ҳукумати ШУАР-ни бирлаштира олди деб айта олиш мумкин ёки у ҳали ҳам «алоҳида ташкилот » бўлиб, маданий ва цивилизация хусусиятлари ва иқтисодий алоқалари билан ўзи қолмоқдами?

Сўнгги 10 йил ичида биз уйғурларга нисбатан аста-секин босим ўтказиш ва гайкаларнинг қаттиқ буралаётганлигини, шунингдек, Хитойда полиция давлатининг босқичма-босқич ташкил этилишини кузатиб келаяпмиз. Чен Қуангонинг келиши билан (2016 йил охирида) ҳамма нарса аниқ дўзахга қараб кетди. Дастлаб, хорижга чиқиш паспортлари олиб қўйишди, кейин 2017 йил баҳорида оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Бу сафар бу бошқа озчиликларга (қозоқлар, қирғизлар, татарлар, дунганлар, ўзбеклар ва бошқалар) ҳам тегишли бўлди. 2018 йил охирига келиб, биз Хитой расмийларининг бу ишларни тўхтатишга буюриқ беришганлигини, одамлар лагерларни тарк этишларини, баъзи қозоқлар ҳатто Қозоғистонга қайтиб келишини, баъзи лагерлар ҳатто гўёки ёпилганини кўрамиз. Аммо муаммо ҳалигача қолмоқда.

Хокимият ўз хатоларини тан олмаяпти, муаммоларини дунёдан яширишга уринишмоқда ва маҳбусларни бошқа ҳибсга олиш турларига – фабрикаларга, мажбурий меҳнатга, уй қамоғига ўтказиш билан ўзгартирмоқда ёки шунчаки уларни судлашмоқда ва узоқ вақт қамоқхоналарга тиқишмоқда.

Инфратузилма нуқтаи назаридан, ШУАР Хитойнинг бошқа минтақаларидан унчалик фарқ қилмайди, аммо маданият ва тил нуқтаи назаридан, албатта, ҳар хил ҳолатлар мавжуд.

Айниқса, уйғурлар кўпчиликни ташкил қиладиган Шинжоннинг жанубий қисмида, уларнинг аксарияти хитой тилини яхши билишмайди ва коммунистик партия орзу қилган Хитой “сафида” эмаслар. Тўғри, кейинги бир неча йил ичида биз бу ҳам қандай ўзгарувчанлигини кўрдик. Кўпчиликни Хитой ичкарисига юборишади, масжидлар вайрон қилинади, болалар меҳрибонлик уйига олиб борилади, у ерда уларнинг миялари ювилади ва фақат хитой тилида ўқитилади. Бир сўз билан айтганда, илдизларни йўқ қилиш сиёсати олиб борилмоқда. Қўрқув ҳукмронлик қилмоқда ва одамлар сафларга мажбуран қўшилишмоқда.

Сизнингча, «қайта ўқув лагерлари» пайдо бўлишининг сабаби нимада? Қандай қилиб биз «қайта тарбиялаш лагерлари» ҳақидаги миш-мишларни далиллардан ажратиб оламиз? Ушбу лагерлардаги одамларнинг сонини қандай баҳолаймиз ва қандай аниқ сабабларга кўра одамлар у ерга тушиб қолишади? Этник жиҳатданми? Диний? Бошқа бирон бир сабаблар борми?

«Қайта тарбиялаш» ва лагерлар Хитой учун янгилик эмас, ва менинг фикримча, бу коммунистик мафкурага эга бўлган тоталитар давлатларда (агар мен адашмасам) бошқарувнинг одатдаги усули. Нега айнан эндилиги – бу мураккаб савол.

Гуманизмнинг туб қадриятлар сифатида мавжуд эмаслги, эҳтимол, бунинг сабабларидан биридир. Ҳокимиятдаги одамларнинг ноадекватлиги – бу бошқа. Хитой халқи орасида ўзаро ҳамдардликни йўқлиги ҳам – шундай. Мамлакатнинг иқтисодий кучи ҳам ўз ролини ўйнади, чунки хокимиятда бундай лойиҳани амалга ошириш учун имконият ва маблағлар пайдо бўлди (хлқароҳамжамиятдан бундай реакцияни улар кутишмаган эди, чунки уларда мавжуд бўлмаган ҳамда умуман уларга бегона бўлган ва тасаввуримча хатто улар тушунмайдиган – ўша ҳамдардлик, ўша ҳис-туйғулар ва ўша инсонпарварлик – одамларини қарши туришга мажбур қилади деб ишонишганди)

Далилларни миш-мишлардан ажратиш учун эса, танқидий фикрлаб, иккита асосий саволни бериш керак: (1) бу маълумот ва манба ишончли ҳисобланадими, 2) бу маълумотлар далилларга асосланганми?

Масалан, Хитой ҳукуматининг ҳужжатлари, у ёки бу бошқа лагерни космосдан олинган расмлар билан батафсил тавсифловчи, бу ерда бир йил олдин ҳеч нарса йўқлиги, ҳозир эса тиконли симлар ва 2-3 миноралар билан ўралганлиги кўрсатилган. Бу ҳақиқийми? Бу исботлаш характерига эгами? Менимча, ҳа, эга. Бундай нарсани сохталаштириш мумкинми? Негадир ишонгинг келмайди. Ана, бор Google Earth -ни юклаб олинг ва ўзингиз кўринг.

Шахсан ўзим эса далилларни тўплайман ва маълумотлар базасини (shahit.biz) қураяпман, қайсики бу ерда бизда 5000 дан ортиқ қурбонлар ҳисоби бор. Уларнинг 800 нафарида Хитойнинг шахсни тасдиқловчи гувоҳномалари бор. Фотосуратлар мавжуд. Минглаб видеолар мавжуд бўлиб, унда ҳақиқий кўз ёшлари билан ҳибсга олинган қариндошлари ҳақида ҳикоя қилишади, барча ҳужжатларни кўрсатишади. Улардан баъзилари қўйиб юборилади, кейин Хитой ташқарисидаги қариндошларига мажбурлаб қўнғироқ қилдиришиб, улардан оммавий чиқишларни ва талабларни тўхтатишни илтимос қилишади. Ёзувлар мавжуд. Бундай одамларни топиш мумкин – улар ҳақиқийдир. Сиз уларга ишонасизми? Агар бу 10 ёки 100 эмас, балки бутун дунё бўйлаб минглаб бўлса, бунинг исботи эканлигини тан олишга тайёрмисиз?

Лагерлардаги одамларнинг ҳақиқий сонини ҳисоблаш мен учун аллақачон ўз маъноси йўқотиб қўйган. Очиқ ойдин кўриниб турганидек жуда кўп, бу юз мингми, миллионами ёки икки миллионми, фарқи йўқ. Бундан ташқари, бу ерда асосий муаммо лагерларда эмас, чунки бутун Шинжон ҳозирда битта катта лагернинг ўзидир. Баъзилари уй қамоғида, кўплари қамоқхоналарда ва тергов ҳибсхоналарида. Мажбурий меҳнат, болалар уйлари, шаҳарни тарк этишга рухсат йўқ. Ва ҳамма жойда қўрқув. Ҳа, албатта, кейин ўша лагерлар ҳам бор.

Асосан, одамлар у ерга этник келиб чиқиши сабабидан тушиб қолишади, бу этник хитойларга кўп тегмасликларидан ҳам кўриниб турибди. Уйғур элитасининг аксарияти (профессорлар, рассомлар, йирик ишбилармонлар) ҳозирда ҳибсда сақланаётгани ҳам буни қисман тасдиқлайди. Жамиятни вайрон қилиш жараёни унинг устунларини йўқ қилиш билан давом этаётганини кўриш мумкин.

Диний қарашлари билан ҳам мавжуд. Бу қурбонлар орасида диний маълумотга эга ёки масжидда ишлайдиган одамлар жуда кўп эканлиги билан аён бўлади. Уларнинг аксарияти лагерлардан озод қилинмайдилар, судланадилар ва қамоққа ташланадилар. shahit.biz маълумотлар базасидаги қурбонлар орасида имомлар орасида қамоқ муддатлари, қолганларга қараганда икки баравар юқори.

Шунингдек, улар ташқи дунё билан алоқаси бўлганларни ҳам турмаларга тиқаётган(энди эҳтиёткор бўла бошладилар) эдилар. Ишончим комилки, бу минтақада ахборот вакуумини яратиш ва кузатиш учун қилинган ва мен ишонаманки, у ердаги қозоқларнинг жуда кўп азоб чекишининг асосий сабаби, уларнинг кўпларида WhatsApp иловаси ўрнатилгани учун қамоққа олинган ( Қозоғистондаги қариндошлар билан алоқа қилиш учун).

Бошқа бир қатор сабаблари ҳам бор, аммо, менинг фикримча, бу учтаси энг муҳимдир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қамоқда сақланувчиларнинг аксарияти нисбатан ёш йигитлардир.

ШУАРда марказий ҳокимият томонидан диний фаолият устидан назоратни кучайтириш хавфи қандай?

Гап шундаки, бу шунчаки баҳона ва у ерда бўлаётган барча нарсалар учун зарурий асосдир. Улар ўзларини экстремизмга қарши самимий курашаётганликларини кўрсатишлари керак. Бундай суратга нафақат хитойлик дипломатлар, балки хитой аҳолиси ҳам эҳтиёжманд, чунки улар бўлмаганида барчаси инсониятга қарши соф жиноят эканлигини тан олиш керак бўлар эди. Бунга зўравонлик қуролларининг ўзлари, масалан, уйғур полициячилари муҳтож бўларди, акс ҳолда улар ҳуқуқ-тартибот ходимлари эмас, балки сотқин ва йиртқич ҳайвонлар эканликларини тан олишга тўғри келарди. Менимча, бу иллюзия ва сохта асос.

Ушбу лагерларнинг марказий ҳокимият учун натижалари қандай бўлади? Улар Хитойнинг ичида ва ташқарисида қандай салбий оқибатларга олиб келади? «Қайта тарбиялаш” қачон тугайди?

Албатта, натижалар ҳалокатли бўлади.

Баъзи одамлар лагерларни радикаллашган ҳолда тарк этишади, бошқалари ўз жонига қасд қилишга мойил бўлади деб ишонишга асослар бор. Буни, эҳтимол, нима учун кўпчилик уй қамоғида ушлаб турилганлигидан ҳам тушуниш мумкиндир. Бу ҳукумат орқага чекинишни ва узр сўрашни билмайди, ҳатто орқага чекинса ҳам, бундай ҳолатда жуда кўп одамнинг қўйиб юборилиши жамиятнинг беқарорлигига олиб келади. Улар кўплаб номаъқулчиликларни содир этиб ташлашди.

Аммо улар учун бутун дунёнинг диққат-эътиборида бўлган ҳолда қатағонни давом эттириш ҳам осон эмас. Улар ўзаро келишувларни қидирмоқдалар, аммо менимча, буларнинг барчаси жуда хавфлидир ва уларнинг устига осонликча тушиб қолиши мумкин. Мен учун бу жуда ҳам архаик ва ҳозирги дунёга хос бўлмаган Коммунистик партияни тугатилишининг бошланиши. Умид қиламанки, бу тез орада ва қонсиз амалга ошади.

Ўйлашимча, «қайта тарбиялаш» тугатила бошланди ва аввалги миқёсларда энди бўлмайди. Аммо муаммо ҳал қилинмади, чунки лагерлар ушбу тизимнинг битта (ва ҳатто энг хавфли бўлмаган) таркибий қисмидир. Жабрланувчилар қурбонлар бўлиб қолишмоқда, кўпчилик қамоққа ёки мажбурий меҳнатга жўнатилмоқда. Хулоса қилиб шуни айтишим мумкинки, муаммо ўз навбатида ҳал этилганича йўқва шунга яраша буни байрам қилиш ҳам керак эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг