Эроннинг йирик шаҳарларида бензин нархининг кўтарилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди

0
1965
Манба: РИА Новости

Эронда ҳукумат бензин нархини 50 фоизгача кўтарди. Натижада,  аҳоли ўртасида норозиликлар авж олди. Шанба кунги намойишларда одамлар асосий йўлларни тўсиб қўйишди. Полиция билан тўқнашувда камида бир киши халок бўлгани айтилмоқда.

Бу намойишлар ўзи шундоқ ҳам АҚШ санкциялари сабаб қийин аҳволда қолган Эрон ҳукуматини янада кўпроқ муаммога дучор қилди. Гарвардда таълим олган сиёсатшунос доктор Мажид Рафизоданинг “Аrab News”га айтишича, Эрон Ислом Республикасининг нефт экспортидан келадиган даромади кескин пасайган. Ҳукумат эса, бу маблағларнинг  ўрнини қоплашда қийналмоқда. «АҚШнинг бу мамлакатга қарши санкциялари ҳукмрон қатламга катта босим ўтказди. Таъкидлаш жоизки,  Эронда бўлиб ўтаётган ҳозирги намойишлар ҳукумат сиёсатига нисбатан қаттиқ норозилик ифодасидир. Февралда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида Президент Ҳасан Руҳоний учун сиёсий хавф пайдо бўлган. Шунингдек, Эроннинг 80 миллион аҳолиси орасида ишсизлик ва миллий валютанинг қадрсизланиши норозиликларга сабаб бўлмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг