Эрондаги судлардан бири Саҳар Табарни 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. 19 ёшли Табар Инстаграм тармоғида ўзининг машҳур актриса Анжелина Жулига тақлид қилган суратларини жойлаштириб келган. У ўз ташқи кўринишини “Зомби Анжелина Жули” қилиб кўрсатишга уринган.
10 years jail for Iranian Instagramer who used make up & Photoshop to become a zombie Angelina Jolie.
Sahar Tabar is only 19. Her joke landed her in jail. Her mother cries every day to get her innocent daughter freed. Dear Angelina Jolie! we need your voice here. Help us. pic.twitter.com/0QTzSv2c5v— Masih Alinejad ?️ (@AlinejadMasih) December 11, 2020
Ушбу суд ишига алоқадор адвокатлардан бири Саид Деҳган асл исми Фотима Хишванд бўлган Саҳар Табарга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида эшитганини, аммо Табарни ҳимоя қиладиган адвокатларга бу борада расмий ҳукм тақдим қилинмаганини айтди.
Кишванд 2019 йилнинг октябрь ойида хибсга олинган бўлиб, ўшанда яна уч нафар ижтимоий тармоқлар юлдузлари қўлга олинган. Фотима Кишванд 2017 йилда ўзининг ўзгартирилган юзини Инстаграмга жойлашни бошлаган. У ўша пайтдан бошлаб дунё эътиборини тортишни бошлаган. Кишванднинг Инстаграмдаги профили ёпилмасдан аввал унда 486 мингдан зиёд обуначи мавжуд эди.
Эронлик машҳур журналист ва амалдаги ҳукумат мухолифи бўлган Масиҳ Алинажад Кишванднинг адвокати билан боғланган ва адвокат қизнинг 10 йилга қамалганини тасдиқлаган.
«Зомби Анжелина Жули бўлиш учун косметика ва фотошоп дастурларидан фойдаланган эронлик Инстаграм юлдузи учун 10 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Саҳар Табар эндигина 19 ёшга тўлди. Табарнинг ҳазили унинг ўзини қамоқхонага туширди. Онаси бегуноҳ қизини озод қилиш учун ҳар куни йиғламоқда. Ҳурматли Анжелина Жули! Бу ерда сизнинг овозингиз керак. Бизга ёрдам беринг» деб ёзди Алинежад жума куни ўзининг твиттер саҳифасида. У, бу сўзлари билан ҳақиқий Анжелина Жулига мурожаат қилиб, уни Табарга ёрдам беришга даъват этди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Эрон давлат телевидениеси Саҳар Табардан олинган интервьюни намойиш қилганди. Ўшанда Табар ўзининг қилаётган ишидан пушаймон эканини айтганди.
“Одамлар менинг қилган ишимга эргашаётганларини кўрдим. Менга қўйилган лайклар кўпайганида эса ўзимни тўғри иш қилаётгандек ҳис қилдим» деган эди Табар ўша интервьюда.