Эронда содир бўлган ЙТХ натижасида ўндан ортиқ исломшунос талаба вафот этди

0
1832

Теҳронда, ислом университетидан талабаларни олиб борадиган автобус иштирокида йирик автоҳалокат оқибатида камида 10 нафар бўлажак исломшунос олимлар нобуд бўлди. islam-today бевосита IRNA ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, фожеа тоғли йўлда рўй берди.

Теҳрондаги Ислом университети илмий-тадқиқот бўлимининг ўнлаб талабалари бораётган автобус, бетон деворга урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳозиргача талофат кўрган 30 нафар ичидан 10 киши ҳалок бўлган.

Баъзиларнинг аҳволи шифокорларнинг таъкидлашича, оғир аҳволда, шунинг учун қурбонлар сони ортиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси юрак хуружи туфайли назоратни йўқотган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг