25 октябрь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадуро билан суҳбат чоғида АҚШ минтақада Эрон Ислом Республикасида тўнтариш режаларини амалга ошира олмаганини айтди. Бу ҳақида Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги хабар берди.
Эрон раҳбари Венесуэладаги сўнгги сиёсий инқирозни эслаб, Эрон ва Венесуэла Вашингтонга уларнинг қатъияти ва бардошлилиги бўйича яхши сабоқ берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Оқ Уйнинг фитналарини бузиб, мамлакатлар Америка раҳбарияти билан катта тўқнашув тажрибасига эга бўлишди.
Ҳасан Руҳоний Эрон ва Венесуэла деярли барча халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, «молиявий ҳамкорликни кучайтириш билан бир қаторда, Эрон қишлоқ хўжалиги, технология ва инфратузилмани ривожлантириш тажрибасини Венесуэлага топширишга тайёр», деди.