Эрон ташқи ишлар вазири Россияни COVID-19 вакцинаси билан таъминлашда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

0
1210
Фото: Reuters

Теҳрон Москвадан мамлакатни вакцина билан таъминлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради.
Тез орада Эронда Sputnik V препаратининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Бу ҳақда сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Биз Россиядан Эронни вакцина билан таъминлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдормиз. Яқинда Ислом республикасида Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади деб умид қиламиз», – деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг