Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Марказий Америка мамлакатининг Мустақиллик куни муносабати билан Никарагуа халқи ва ҳукуматини табриклади. Бу ҳақида tasnimnews.com хабар бермоқда.
Якшанба куни Руҳоний Никарагуа Президенти Даниел Ортега Сааведрага йўллаган табригида, Никарагуа мустақиллигининг 198 йиллиги билан табриклади.
Кейинчалик у икки мамлакатнинг барча соҳалардаги, шу жумладан, икки томонлама савдо соҳасида ҳам ҳамкорликни кучайтириш йўлидаги сўнгги жиддий қадамларини олқишлади.
У Никарагуа президентига муваффақият ҳамда Лотин Америкаси халқи ва ҳукуматига фаровонлик тилади.
Никарагуа 1821 йил 15 сентябрда Испаниядан мустақиллик эълон қилган эди.
Лотин Америкаси мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантириш Ислом республикаси ташқи сиёсатининг сўнгги ўн йилликлардаги устувор йўналишларидан бири бўлиб келган.