Эрон жанубида 5 балли зилзила содир бўлди

0
2173
манба:The Tribune

6 ноябрда Эроннинг жанубидаги Хормозган вилоятида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради мамлакат сейсмологик маркази. Марказ веб-сайтида айтилишича, Бандар Аббос порт шаҳридан 125 километр ғарбда маҳаллий вақт билан соат 11:10 да 5.4 магнитудали зилзила қайд этилган.

Одатда, 5 балли зилзила катта зарар етказиши мумкин. Аммо Эрондаги бу зилзиладан кейин қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган. Теҳронда жойлашган сейсмологик марказнинг маълум қилишича, зилзиладан сўнг 4,2 магнитудагача бўлган силкинишлар бўлиб ўтган.

Маълумот учун, Эрон сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб,  бу ерда  кунига ўртача битта зилзила кузатилади. 2003 йилда 6,6 магнитудали зилзила тарихий Бам шаҳрини вайронага айлантирган ва унда 26000 киши ҳалок бўлганди.

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг