Эрон Форс кўрфази жандармасига айланмоқда

0
1999
Фото: yenicag.ru

Эрон яна бир хорижий кемани эгаллаб олди

Форс кўрфазида контрабанда билан боғлиқликда гумон қилиниб, ёнилғи олиб кетувчи кема қўлга олинди.

Қўлга олиш Эрон Ислом Инқилобий Соқчилар Корпуси (ЭИИК) томонидан амалга оширилди, дея ЭИИКга таяниб хабар беради yenicag.ru.

Кема аъзолари ва денгизчиларнинг миллати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат экипаж 11 кишидан иборат бўлганлиги маълум. Транспорт Эрон портларидан биридан чиқиб келган.

Эрон илгари Ҳормуз бўғозида Британиянинг Stena танкерини қўлга олган ва ҳар қандай кема, шу жумладан, АҚШ ва Британия ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ҳодиса, Ғарб томонидан Теҳронни БААдаги танкерларга қарши уюштирилган диверсияда айблаганидан кейин юз берди.

Оҳирги хабарларга кўра, АҚШ томонидан Эронга қарши қўйилаётган айбловлар биттага кўпайди: гўё Эрон Саудия Арабистонидаги нефть заводларига қилинган ҳужумларнинг орқасида турибди экан.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг